Latest news

10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  1 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  1 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  0 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  8 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  6 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  3 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  5 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  4 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  7 23:10Салоҳ қайтди!  9

Акмал Холмуродов: “Бу мавсумда киритилган ҳар бир очко олтинга тенг” News

Акмал Холмуродов: “Бу мавсумда киритилган ҳар бир очко олтинга тенг”

Хабарингиз бор, Суперлиганинг 3-турида “Сўғдиёна” “Бухоро” га қарши майдонга тушади.

Ушбу баҳс олдидан “Сўғдиёна” жамоаси сардори Акмал Холмуродов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- “Нефтчи” жамоасига қарши баҳсга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Аммо ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек кучли шамол сабаб ўйин жуда қийин ўтди. Рақиблар ҳам, биз ҳам ўз ўйинимизни намойиш эта олмадик.

“Сўғдиёна” “Бухоро” жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу баҳсга тайёргарлик қандай олиб борилди ва ўйиндан олдин фикрларингиз.

- “Бухоро” жуда яхши шаклланган жамоа. Рақиб жамоа таркибида тажрибали футболчилар йиғилган. Биз Бухорога уч очко олиш учун келдик. Ушбу мавсумда қўлга киритилган ҳар бир очко олтингга тенг. Жамоа ўйинга шай. Насиб қилса жиззахлик мухлисларни хурсанд қиламиз деган умиддамиз - дейди жамоа сардори Акмал Холмуродов

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, “Бухоро”-“Сўғдиёна” ўйини 16 март куни соат 20:00 да “Бухоро”даги марказий ўйингоҳида бўлиб ўтади.

 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика