Акмал Холматов: «Сўғдиёна»ни қийинчилик билан мағлубиятга учратдик»
26 sep 2013 11:04
News
Акмал Холматов: «Сўғдиёна»ни қийинчилик билан мағлубиятга учратдик»
«Локомотив» жамоаси учун якунига етган тур ҳам муваффақиятли кечди. Сабаби, Ҳаким Фузайлов шогирдлари «Сўғдиёна» майдонида 1:4 ҳисобида ажойиб ғалабани қўлга киритишди.
Табиийки, «Локомотив» ўйинчиси 19-тур қаҳрамонига айланди. Шу сабабли у билан боғландик.
- Авваламбор, сизни ва жамоангизни қўлга киритилган йирик ғалаба билан табриклайман. Айтингчи, учрашувдан олдин учта гол уришингизни хаёлингизга келтирганмидингиз?
- Табрик учун раҳмат. Майдонга чиққандан ҳаммамиз фақат жамоани ўйлаймиз. Ҳеч ким ўзини ўйлаб мен гол ураман деб ҳаёлга берилмайди. Менми ёки бошқасими, ким гол уришидан қатъий назар муҳими жамоамиз муваффақиятга эришса бўлди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоа манфаати биринчи ўринда туради. Агар жамоа бўлмаганида гол ура олмасдик.
- «Сўғдиёна» билан «Локомотив»ни бир-бирига таққослаш қийин. Чунки ҳар тарафлама қараганда, ўртадаги фарқ катта. Бу аниқ қайд этилган 1:4 ҳисоби ҳам кўрсатиб турибди. Кўпчилик эса «Локомотив»ни қийинчиликсиз уч очкони қўлга киритгани ҳақида гапирмоқда.
- Бу нотўғри. «Сўғдиёна» клубини қийинчилик билан мағлубиятга учратдик. Улар дарвозамизга учрашув бошларидаёқ гол уришди. Осонлик билан ютамиз дейдиган жамоанинг ўзи йўқ. Чемпионликка ҳаракат қилаётганимиз учун ҳар бир ўйинга жиддий қараяпмиз. Кечирасиз-у, «Сўғдиёна» ҳам яхши жамоа. Уларни кучсиз рақиб деб ҳисобламайман. Фақатгина ғалаба қозониш учун бизга омад кулиб боқди.
- Ўтган турда «Насаф» билан қийин ўйинда ғалаба қозонгандинглар. Аммо сиз пенальтидан гол ура олмагандингиз. Натижада ўша куни ўйинингиз кўнгилдагидек чиқмади. Одатда бундай ҳолатда футболчи кейинги учрашувга руҳан тикланиши қийин бўлади. Аммо сиз навбатдаги беллашувда учта гол урдингиз. Демоқчиманки, ушбу учрашувга ўзингизни қандай тайёрладингиз?
- «Насаф» билан учрашувдан кейин жамоадошларимга, мураббийларга ва раҳбариятга раҳмат дейман. Улар мени учрашувдан кейин футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин деб тинчлантиришди. Ўзимни қўлга олдим, чунки жамоа менга ишонаётганини кўрсатди. Шуни алоҳида айтмоқчиманки, ҳар қандай шароитда ҳам ўз устимда ишлашдан тўхтаб қолмайман. Гол урсам ҳам, урмасам ҳам меҳнат қилишда давом этаман. Футболда ҳамма нарса бўлади. Мен шундай инсонманки, агар бугун бир ишни эплай олмаган бўлсам, кейинги сафар уни бажариш учун янада қаттиқ ишлайман, одатим шунақа. Бироқ ниманидир эплай олмасдан тушкунликка тушиб ундан чиқа олмаса, акс ҳолда руҳан «синиб» қолади. Ҳар қандай ишда руҳлантиришса ўша одам янада яхшироқ ишлайди. Бу ҳолат бошқа жамоадошларим билан ҳам содир бўлиши мумкин.
- Илгари «Нефтчи»да тўп сурган пайтингизда учтадан гол урганингизни яхши эслаймиз. Кейин бошқа клубларда ўйнаганингизда хет-трикка эришганингизни эслай олмайман. «Локомотив»да эса мухлислар яна аввалги Холматовни кўришяпти. Сизнинг ижроингизда хет-трикка ҳам гувоҳ бўлишмоқда...
- Эртага майдонга чиқиб учта гол ураман деб ҳеч ким айта олмайди. Боя айтганимдек, омад бизга кулиб боқди. Баъзи-бир ўйинчилар борки, улар битта учрашувда бешта гол уришяпти. Хатто 10та учрашувда ҳам гол ура олмасликлари мумкин.
- Нима деб ўйлайсиз, «Сўғдиёна» дарвозасига учта гол уришингиз омад туфайлими ёки тажриба ҳам қўл келдими?
- Балки тажриба, балки дарвозабоннинг айби ҳам бордир. Лекин посбонни айблаб ҳам бўлмайди. Чунки зарбани қайтариш унинг учун қийин эди. Дарвозабонни асло хафа қилмоқчи эмасман. Назаримда менга кўпроқ омад кулиб боқди.
- «Локомотив» «Бунёдкор» билан 45 очко тўплаб пешқадамликни бўлишиб турибди. «Насаф» эса энди уч очкога ортда қоляпти. Бу борадаги кураш роса қизғин палласига кирди, тўғрими?
- Албатта. Футбол жуда яхши ривожланяпти. Охирги ўриндаги «Қизилқум» бизни мағлуб этди. Билишимча, улар «Металлург»ни ҳам енгишган. Жамоалар етакчиларга қарши жуда жиддий қаршилик кўрсатишяпти. Олдин «Пахтакор» билан «Бунёдкор»га бас келиш мураккаб бўларди. Ҳозир эса чемпионлик учун курашаётган клублар сони ошди. «Сўғдиёна»ни рўйхатдан ўчираётганлар қаттиқ адашадилар. Улар ҳали рақибларига жиддий ташвиш туғдиради.
Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди.
Манба: «Эрудит Спорт» газетаси

Link :
Source : lokomotiv.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments