Latest news

10:52"Брентфорд" ўз тарихидаги рекорд қийматли трансферни эълон қилди  0 10:25Sofascore. Мозговой БАА Пролигасидаги дебютидаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 10:23Илёс Зейтуллаев: "Жамоам ғалабага муносиб эди"  3 09:59Виктор Карпенко: "Бунёдкор" хатоларни кечирмаслигини ўйиндан аввал ҳам айтган эдим. Амалда шундай бўлди"  2 09:53Артета: "Олд Траффорд"да ғалаба қозонишимиз муҳим эди"  0 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:47Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳо олди?  3 08:13Суперлига. Бугун Хоразмга катта футбол қайтади  9 07:45Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  9 07:10Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда ғалаба голини урди, "Андижон" ва "Сурхон" эса сафарда мағлубиятга учради  1 04:35Ла Лига. "Атлетико" илк турдаёқ камбэк қурбони бўлди  3 04:30Италия кубоги. "Милан" қийинчиликсиз "Бари"ни мағлуб этди  1 01:42Лига 1. Витиньянинг голи ПСЖга "Нант" устидан ғалабани тақдим этди  2 00:26Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Кайсериспор"ни мағлуб этолмади, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  10 23:54БАА Про лигаси. "Бани Яс" меҳмонда "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Мозговой 73 дақиқада ўйнади  1

Акмал Холматов “Истиқлол”да News

Акмал Холматов “Истиқлол”да

“Нефтчи” билан хайрлашган тажрибали футболчига олий лиганинг айрим клубларидан жиддий қизиқиш бўлаётганди.

Бироқ Холматов эндиликда ўзини бошқа чемпионатда синаб кўришга қарор қилган кўринади.

Гап шундаки, Акмал Холматовга Тожикистоннинг “Истиқлол” клубидан жиддий таклиф тушган. Шу боис 40 ёшли футболчи айни дамда душанбеликлар сафида шуғулланмоқда. Аммо Холматов расман шартномага имзо чекмагани айтилаётир. Асли тожикистонлик бўлган Акмал бугунги кунда Ўзбекистон фуқароси саналишини кўпчилик билмаса керак. Шу боис уни “Истиқлол” клуби осиёлик легионер сифатида жамоага олишни режалаштирган. Эслатиб ўтамиз “Истиқлол” 2015 йил ОФК Кубоги финалчиси саналади. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ушбу жамоа яқин Тошкентга ташриф буюриб “Нефтчи” ва “Олмалиқ” клубларига қарши синов-назорат учрашувида майдонга тушади. Шунда Холматовни ҳам “Истиқлол” таркибида кўрсак ажаб эмас.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика