Акмал Холматов 7 йилдан сўнг яна "Нефтчи"га қайтди
18 jul 2014 15:58
News
Акмал Холматов 7 йилдан сўнг яна "Нефтчи"га қайтди
Аввал хабар берганимиздек, бугун "Нефтчи" ўзининг иккинчи йиғинини Тошкентда бошлади.
Жамоа мухлислари учун хушхабар бор. Бу Акмал Холматовнинг яна қадрдон жамоасига қайтишидир. Тажрибали футболчи 2007 йили "Нефтчи" билан хайрлашиб, "Пахтакор" таклифини қабул қилганди. Орадан 7 йил ўтиб Холматов ниҳоят ўзи учун бегона бўлмаган жамоага қайтди.
Албатта ушбу янгилик фарғоналик ишқибозларни беҳад қувонтириши турган гап. Буни яхши англаган холда футболчи ҳам иккинчи даврада муносиб ўйинлари билан, "Нефтчи" муваффақиятларига салмоқли ҳисса қўшишни мақсад қилмоқда.
Умид қиламизки, Акмал Холматов яна ўзининг жаримадан йўллайдиган зарбалари ва фойдали голлари билан "Нефтчи" мухлисларига қувонч улашади. Бу йўлда футболчига омад тилаймиз!

Link :
Source : fcneftchi.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments