Latest news

23:26Италия Суперкубоги. "Наполи" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  2 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  0 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  0 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  3 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3 21:46Туркия кубоги. "Галатасарой" - "Истанбул Башакшеҳир" учрашуви асосий таркиблари маълум!  13 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0 20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  2 20:11Расман: Финалиссима Қатарда бўлади  7 19:56Феллайни Бельгия жамоаси мураббийлар штабига қўшилди  0 19:29Ҳали январь келмади, аммо "Вильярреал" илк трансферини амалга ошириб бўлди  1 19:06Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?  12 18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  3

Акмал Шораҳмедов: "ВАР йўқ, шундай экан ҳеч нарсани исботлай олмаймиз" News

Акмал Шораҳмедов: "ВАР йўқ, шундай экан ҳеч нарсани исботлай олмаймиз"

"Андижон" жамоаси бугун ўз майдонида ОЧЛ-2 доирасида Туркманистоннинг "Аркадағ" клубини қабул қилди (1:1).

Учрашувдан сўнг мезбонлар устози Акмал Шораҳмедов ва футболчи Бектемир Абдуманнонов фикрлари билан ўртоқлашди.


"Ўйинни ютишга ҳаракат қилдик. Қисқа вақтда шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Рақибни ҳам кўряпсизлар, бу жамоа билан "Ал Аҳли" ҳам, бошқа жамоалар ҳам қийналди. Ҳимояда жуда зич ўйнайдиган жамоа ҳисобланади. Ёриб ўтиш қийин. Лекин мен ўйиндан қониқдим. Бу ҳақида футболчиларга ҳам айтдим. Айниқса иккинчи бўлим ёқди. Туркманистон терма жамоаси билан ўйнаб охирида тепиб юбораётганини кўриш ёқимли бўлди. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман",- дейди Акмал Шораҳмедов


"Жамоамиз билан ютуқ учун майдонга чиққандик. Охирида озгина омад етишмади. Жамоадаги ҳамма ҳаракат қилди. Ҳали имкониятимиз бор. Охирги ўйинда ғалаба қозонсак гуруҳдан чиқишимиз ҳал бўлади. Рақибга келсак, битта вазиятдаги хатоимиз туфайли гол ўтказдик. Ўйин ва ҳар томонлама уларни ютдик. Битта гол урганимизда ютиб кетар эдик",- дейди Бектемир Абдуманнонов.


- Якшанба куни Ўзбекистонда чемпионат тугайди. Футболчиларни ҳолатини 24 декабргача ушлаб туриш қандай бўлади?

- "Бунёдкор" билан ўйиндан кейинги режаларни ҳали билмайман. Менга жамоани шу ўйинларга тайёрлаш юклатилган. Ким тайёрлайди буни вақт кўрсатади. Плей-оффга тушмасдан, жамоани Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиляпмиз. Барчамиз битта оила бўлиб интиляпмиз. Ҳозир "Бунёдкор" билан учрашувни ўйлаяпмиз. 24 декабрь санасидаги ўйин бундан кейин бўлиб ўтади. 

- Айрим вазиятларда ҳакамларнинг қарорлари бошқача бўлди. Сиз қандай баҳо берасиз?

- ВАР йўқ, шундай экан ҳеч нарсани исботлай олмаймиз. Нима бўлганда ҳам гол ура олдик, гол ўтказиб ҳам юбордик. Биринчи голимизни урганимиздан хурсандман. 

- Ўйиндан аввалги матбуот анжуманида 3 та ҳужумчи билан ўйнашни, кўпроқ гол уриш кераклигини, ҳужумга борган футболчи ҳимояни ўйламаслигини айтгандингиз. Ўтказиб юборилган голда қарши ҳужум бўлди. Бу икки омилни бир-бирига боғлаган бўлармидингиз?

- Менинг фикримча, ким ҳимояда турган бўлса, ўша ҳимояда ўйнаб қўйиши керак.  Ким олдинда турган бўлса, у ҳужумда ўйнаб қўйиши керак. Орқадаги ҳужумчими ёки ҳимоячими ўйнаб қўйиши лозим. Бунда кимнидир айбдор қилиш ниятим йўқ. Гол уриб уларни жарима майдончасида ушлашга ҳаракат қилдик. 

- Ислом Маматказинни ҳужумга туширилиши таваккал қарормиди ёки олдиндан ўйланган режа?

- Ютаётганимизда Ислом Маматказинни учинчи ҳимоячи қилиб туширмоқчи эдим. Гол ўтказиб юбордик. Бизда бошқа ҳужумчи йўқлиги учун Исломни ҳужумга қўйдим. Бу олдиндан ўйланганди. Ўзига ҳам айтгандим, ёки учинчи ҳимоячи ёки ҳужумчи бўлиб тушарди. 

- Савол Бектемир Абдуманноновга. Клубда ўзгаришлар бўлди. Жамоа натижалари яхши эмас. Бугун гол урилд. Кийиниш хонасида футболчилар ўртасидаги руҳият қандай?

- Бу нарса ҳамманинг бўйнига тушади. Мазкур вазиятдан чиқиб кетишимиз керак. Ҳали имкониятимиз бор. Яхши тайёргарлик кўриб, финалга чиққандек ўйнасак гуруҳдан чиқамиз. Битта ўйинда ҳамма нарса ҳал бўлади.

Rating: +3   

Comments

   
27 nov 03:56:24
Azizxon Sodiqxojayev
Reply to comment by Ibrohim
Akmaljon agar WAR bulganda yutqizardinglar yaxshiki yuq edi urgan gollaring ofsayd ediku
Тўғри, Андижон голни офсайддан урди
   
27 nov 03:06:06
Ibrohim
Akmaljon agar WAR bulganda yutqizardinglar yaxshiki yuq edi urgan gollaring ofsayd ediku
   
27 nov 01:10:23
BXZ BXZ
Офк турнир у́тказвоттими Вар бу́лиши шарт хамма сохада у́з ишига маъсул инсонлар ишласа ту́гри иш бу́лади . Вар ку́ймаса нега керак турнир .
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика