Latest news

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  2 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  31 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  11 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Акмал Шораҳмедов: "Олмалиқлик мухлислар иккинчи даврада бизни ёлғизлатиб қўйишмайди" News

Акмал Шораҳмедов: "Олмалиқлик мухлислар иккинчи даврада бизни ёлғизлатиб қўйишмайди"

АГМК сардори ва ўнг қанот ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов жамоа мавсумнинг иккинчи қисмига кўрган тайёргарлиги, биринчи даврадаги муваффақиятсизлик сабаблари, ички муҳит ва кубокда ўз олдига қўйган мақсади ҳақида клуб матбуот хизмати билан бўлган суҳбатда айтиб ўтди.

"Биринчи давра якунлангач 2-3 кун ҳордиқ чиқариб, яна тезда ишга киришдик. Мавсумнинг дастлабки қисми муваффақиятли ўтмагани боис, иккинчи даврага жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида машғулотларни барвақт бошладик. Тайёргарлик ёмон ўтмади. Жамоамиз иккинчи даврага анча "қайноқ" ҳозирлик кўрди. Бунга ҳаво ҳарорати ҳам ёрдамлашиб юбормоқда (кулади). Барча қилган иш ва меҳнатларимиз самараси бу натижага боғлиқ. Агарда иккинчи даврада барчасини изига қўя олсак, унда қилинган меҳнатлар ҳавога учмайди.

Биринчи даврада жамоамизга кескинлик, ўйинда "жаҳл" етишмади. Ички муҳит яхши. Бу борада муаммо йўқ. Футболда асосан жамоа ютиб турганда муҳит зўр бўлади. Ишлар юришмаган пайтда эса ҳақиқий муҳит юзага чиқади. Айнан шу пайт жамоа ўзаро қанчалик бирлашгани кўринади. Бизда ҳаммаси яхши. Иккинчи даврага аъло кайфиятда киришамиз. Агарда натижаларни ҳам яхшилаб, муваффақият кўчасига ўтсак, муҳит янада аъло даражага чиқаверади.

Муҳими, дастлабки ўйинни ғалаба билан бошлаш лозим. Шунда турнир жадвалида биздан тепароқда турган жамоаларга яқинлашиб оламиз. Бу эса уларни енгил нафас олишга қўймаса, бизга янада кўпроқ ишонч бағишлайди.



Исталган жамоада ўзгаришлардан кейин маълум вақт керак бўлади. Янги келганлар эса ўша жамоага кўникиб, мослашиб олишлари учун ҳам вақт талаб этилади. Жамоа мавсум аввалида янгиланди. Янги келган футболчилар ҳозирга келиб анча мослашиб, жамоага кўникиб олишди. Ўйлайманки, мавсумнинг иккинчи қисмида бошқача жамоани кўрамиз.

АГМК ўтган мавсум Ўзбекистон кубогида зафар қучиб, жамоа планкасини кўтариб қўйган. Айни дамда жамоамиз кубок доирасидаги ҳар иккала фронтда кураш олиб бормоқда. Шу боисдан ҳам мазкур мусобақаларда максимал чўққи учун курашиш лозим. Чемпионатда ҳам имкон қадар юқори ўринга кўтарилиш вазифаси турибди.

Жорий мавсум "Пахтакор" қолган жамоаларга нисбатан анча кучли. "Локомотив" уларга рақобат қилишга уринмоқда. Қолган жамоалар даражаси деярли бир-бирига тенг.

Ўзбекистон Кубоги финалларида кетма-кет мағлубиятга учраб келяпман. "Бунёдкор" билан кетма-кет финалларда ютқаздим, ўтган йили "Пахтакор" сафида АГМКга совринни бой бердим. Бу йили мазкур нохуш анъанага чек қўйишни истардим. Ўтган сафар финалда АГМКга ютқазган бўлсам, бу йил энди АГМК билан Ўзбекистон кубогида зафар қучишни ният қилдим.



Олмалиқда чиройли ўйин ва натижа яхши бўлса мухлис кўпаяди. Биринчи даврада томошабинлар ташрифи тушиб кетганига ўзимиз айбдормиз. Бекободда бўладиган ўйинда ғалаба қозониб, кейин уйда "Андижон"ни ютиб, олмалиқлик мухлисларни кайфиятини кўтаришга, уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Мақсад - уларни стадионга қайтариш.

Томошабинлар қанчалик кўп ташриф буюрса, бу ўша жамоага берилган энг катта устунликлардан бири. Қачонки стадионда муҳит зўр бўлиб, сени олдинга чорлайдиган мухлисларингни ҳис этсанг, чарчаб қолган бўлсангда охирги қувватингни ишлатиб югурасан, жонингни бериб ўйнайсан. АГМКга мухлислар ёрдами керак. Футболчиларнинг майдондаги энг катта илҳом париси - ишқибозлар. Ўйлайманки, олмалиқлик мухлислар иккинчи даврада бизни ёлғизлатиб қўйишмайди", — дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди Акмал Шораҳмедов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика