Latest news

19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  1 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  2 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  11 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0 15:32"Эскиларнинг бир гапи бор: менга ўртадаги ўйинчиларни айт, мен сенга жамоанг қандайлигини айтаман". Вадим Абрамов "Динамо" легионерларидан норози  4 15:04Давид Вилья "Атлетико"га қайтди  7 14:37ОКМК "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:16Иван Бошкович "Миркович — яхши дарвозабон" деб айтди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?  3 13:52Ўйин тақдирини ҳал қилган "маэстро", марказий учрашувда ғалабани тантана қилган мураббий — Суперлигада 3-тур лауреатлари  7

Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз" News

Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг (1:1) меҳмонлар бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- "Сўғдиёна"га қарши кечган ўйиндан сўнг бугунги учрашувга тайёргарлик кўриш учун вақтимиз кам эди. Шунга қарамай, уч кун олдин Андижонга келиб, тайёргарликни бошладик. Йигитлар Андижон об-ҳавосига кўникиб олишди. "Андижон" ўз уйида жуда кучли рақиб. "Андижон" мухлислари ҳақиқий 12чи ўйинчи. Ўтган учрашувда тактик жиҳатдан кичик хатоларга йўл қўйгандик. Бир очко билан жамоани табриклайман. Йигитлар барча кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди", - дея фикр билдирди Акмал Рустамов бугунги баҳс ҳақида.

- "Қизилқум" бугун беш нафар ҳимоячи билан ўйнади. Бунга сабаб нима?

- Никола Лазаревич 4-1-4-1 схемасида ўйнаётган эдик. Ҳозир жамоада 4-5та йўқотишлар бор. Ўтган ўйинда Шаҳзод Раҳматуллаев ҳам жароҳат олди. Ҳозирги тактик услубимиз ўзгарувчан. Айниқса ҳужумга ўтган чоғимизда. Ҳимояда эса 5-4-1 схемасига ўтиб оламиз. "Сўғдиёна" билан ушбу тактикани синаб кўрдик. Бу услуб футболчиларга ҳам ёқди. Энди ушбу услуб устида кўпроқ ишлашимиз керак.

- Иккинчи бўлимда захирадан баҳсга қўшилган футболчилар ўйинни қанчалик кучайтира олди?

- Ҳозир жамоада йўқотишлар бор. Биз ёшларга ишонч билдиряпмиз. Навоий футбол мактаби тарбияланувчиларига ишонамиз. Агар биз уларга ишонч билдирмасак, улар захирада қолиб кетишади. Уларни 5-10 дақиқага бўлса ҳам майдонга туширсак, улар яқин келажакда ўз ўрнини топиб кетади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика