Latest news

13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  57 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  0 12:19Каннаваро Тошкентда   16 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  16 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  1 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  11 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14

Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда" News

Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"

Суперлига 22-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Машъал" (1:0) учрашувидан сўнг навоийликлар бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ҳаммага Ассалому алайкум! Қаторасига учта мағлубиятдан сўнг бугун уйда ўйнадик. Йигитлар бугун мағлуб бўлишга ҳаққимиз йўқлигини яхши тушуниб турганди. Йигитлар бугун борларини беришди ва бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Мухлисларга раҳмат. Айтилган вазифани уддаладик!

Бугунги учрашувнинг бошланғич таркибидан атиги 2 нафар наминал ҳимоячи майдонга тушди. Кейинги учрашувларда ушбу муаммони қандай ечасиз?

- Ҳақиқатдан ҳам ҳозирда Кумбурович ва Воҳобовда жароҳат бор. Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда. Уларни тезроқ майдонга тезроқ қайтишларини тилаб қоламан. Бизда бир нечта яхши ёш футболчилар бор. Уларни шундай ўйинларда синаб кўришимиз мумкин. Ёшларга ишонч беришимиз керак. Улар шундай баҳсларда ўзларини кўрсата олишса, кейинги ўйинларда ҳам имкон берамиз.  Уларга бу катта имконият. Иккита марказий ҳимоячи бўлмагани сабабли бугун Асрор Ғофуров марказий ҳимояда ҳаракат қилди. Менимча, у бугун яхши ҳаракат қилди ва ўзига берилган вазифани ажойиб тарзда уддалади. 

"Машъал" жамоасига ҳам бугунги учрашувга раҳмат айтаман. Уларга кейинги ўринларда омад тилайман. Футболда кимдир ғалаба қозонади, кимдир мағлуб бўлади. Ҳаёт шундай бўлар экан.

Авваллари Бозоров захирадан майдонга тушса, ҳужумга яқин жойда ҳаракат қиларди. Ҳозир эса ҳимояда ўйнамоқда...

- Бозоров исталган чизиқда ҳаракат қила олади, у барча чизиқларни "ёпиб бера олади". У шундай футболчи. Қаерда "бўшлиқ" бўлса, уни қўйиб ўйнатсак бўлади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика