Latest news

00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  10 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  5 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  4 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  9 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  25

Акмал Раҳимов: “Йиғин яхши ўтди” News

Акмал Раҳимов: “Йиғин яхши ўтди”

Ўтган ҳафта биринчи ва олий лига ҳакамлари учун қисқа муддатли йиғин ташкил этилди.
Унда реферилар бир қатор тестлар топширди. Мазкур йиғин жараёнида бевосита иштирок этган андижонлик Акмал Раҳимов “СА”га берган интервьюсида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

- 3 февралдан то 8 февралга қадар ташкил этилган ҳакамлар йиғини ҳар доимгидек яхши ўтди. Биз “Чиғатой”даги қароргоҳга жойлашдик. Машғулотлар ҳам асосан шу ерда ўтказилди. Дастлаб тиббий кўрик бўлди. Ҳакамлар департаменти бўлими рефериларни 4 гуруҳга ажратди. Яъни ҳар бир гуруҳга 30 нафардан рефериларни жалб этиб, улар учун 5-6 кунлик семинар ўтказилади. Шунинг учун гуруҳда олий ва биринчи лига тоифадаги ҳакамлар ҳам аралаш бўлган холда иштирок этишди.

- Йиғинга Александр Попов билан Арслон Ҳотамов бошчилик қилди. Айнан улар бизнинг хато ва камчиликларимизни айтиб, уларни бартараф этиш учун керакли маслаҳатларни берди. Семинарда назарий ва амалий тест топширдик. Шахсан мен Тошкентда иккита ўйинни бошқардим. Дастлаб “Қизилқум” - “Олмалиқ” (1:5) ва кейинроқ “Машъал” – “Навбаҳор” (2:0) баҳсини.

- Юртимизда қалин қор ёққани туфайли фитнес тестларни ёпиқ манежда топширдик. Шунингдек иккинчи бошқарган ўйиним ҳам қорли майдонда кечди.

-Мазкур йиғин 8 февраль, якшанба куни ўз поёнига етди. Эндиликда ҳар бир ҳакам чемпионат стартига қадар ўзи якка тартибда машғулот ўтказиб, тайёргарлик кўради.

- Бу йил олий лига ўйинларини ҳам бошқараманми? Тўғрисини айтганда, буни ҳакамлар департаменти бўлими ҳал қилади. Насиб қилса бу йил шундай ният йўқ эмас.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика