Акмал Раҳимов Испанияда
01 may 2016 11:07
News
Акмал Раҳимов Испанияда
Андижонлик биринчи лига тоифасидаги ҳакам айни дамда Испанияда бўлиб турибди.
Гап шундаки, Барселонада бўлиб ўтадиган турнирга ташкилотчилар томонидан Акмал Раҳимовга шу йилнинг январь ойида чақирув қоғози келган. Сўнгра Ўзбекистон футбол Федерациясига бу борада испанияликлар мурожаат қилган. Ҳакамлар департаменти бўлимининг бошлиғи Ноил Лутфуллин бу борада Раҳимовни хабардор қилган ва хориж мусобақасига тайёргарлик кўришини билдирган. Барселона шаҳрида ўтаётган ёшлар турнирида Америка, Голландия, Бразилия, Аргентина, Ирландия, Испания, Англия ҳамда Украина давлатларидан ҳам жамоалар иштирок этаётганини айтиш жоиздир.
Мазкур мусобақадаги ўйинларни ҳамюртимиз Акмал Раҳимов ҳам бошқариб борадиган бўлди. Турнир 30 апрель куни старт олган. Андижонлик ҳакам Испанияда ўн бир кун бўлади.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments