Акмал Мозговой Европа сари йўл олиши мумкин
		
		09 jan 20:35
        News	
	 
				 
				Акмал Мозговой Европа сари йўл олиши мумкин
Футболчига Кипр чемпионатининг энг яхши жамоаларидан бири "Арис Лимасол" қизиқиш билдирмоқда. Айни дамда ушбу жамоа мамлакат чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва чемпионлик учун курашмоқда. Шунингдек, "Арис" келаси мавсумда Еврокубокларда иштирок этиши деярли аниқ бўлиб улгурган.
"Арис"ни ҳозирда беларуссиялик мутахассис Алексей Шпилевский бошқармоқда, жамоа сардори сифатида Россия термасининг собиқ футболчиси Александр Кокорин ҳаракат қилади.
Кипр клуби футболчига "Насаф"дагидан кўра камроқ маош таклиф қилган. Ҳозирча Акмалнинг ўзи якуний қарорга келмаган.
Ўтган мавсумда Мозговой "Насаф" таркибида барча турнирларда 33 ўйинда қатнашиб, 6 гол ва 1 ассист қайд этди. Мавсум якунларига кўра, ЎзПФЛ томонидан Суперлиганинг энг яхши футболчиси деб топилди.
"Transfermarkt" портали футболчини 1,3 млн еврога баҳолаган.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments