Latest news

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  10 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   3 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  2 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  35 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

Акмал Мозговой: "Чемпион бўлишимизга ишонмаганларга: биз буни уддаладик ва қолгани муҳим эмас" News

Акмал Мозговой: "Чемпион бўлишимизга ишонмаганларга: биз буни уддаладик ва қолгани муҳим эмас"

"Локомотив" - "Насаф" учрашувидан сўнг чемпионлик голига муаллифлик қилган "аждарлар" ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой сайтимизга интервью берди.

- Ғалаба келтирган гол қандай амалга ошганини айтиб берсангиз?
- Бу жуда тез содир бўлди. Менга бундай вазиятлар ёқади, чунки машғулотларда ҳам шундай голлар урган пайтларим бўлган. Лекин ўйин умуман бошқа нарса. Шу лаҳзаларда ёшлигимизда қатнашган турнирларни эсладим. У ерда ҳам худди шундай тарзда тўп киритганман. "Локомотив" билан ўйиндан сўнг бобом билан гаплашдим. У ҳам менга юқоридаги ҳолатни эслатди. Бу ҳис-туйғуни сўз билан ифодалаб бўлмайди.

- Голгача бўлган вақтда "Насаф" "Локомотив" дарвозаси олдини фаол қуршаб олди. Бозоровнинг тўп узатишидан сўнг...
- Ҳа, голдан олдин кўп ҳужум қилдик. Бир пайт қарасам Ойбек менга қарата тўп узатяпти. Бу вақтда кимдир ҳужум вақтида зарба бериши керак деган фикр пайдо бўлди. Тўпни олишга ва таваккал қилишга ҳаракат қилдим. Буларнинг барчаси жуда тез кечди. Ўйиндан кейин такрорий вазиятни кўриб зарба берадиган одам йўқлигини кўрдим (кулади).



- Ўйинга қандай тайёргарлик кўрдингиз? Босим бўлмадими?
- Ижобий кайфиятда тайёргарлик кўрдик. Ўйин осон бўлмаслиги аниқ, рақибга ҳам очко керак эди. Босим бор эди, лекин биз профессионалмиз. Бу босимни муваффақиятли енгиб ўтдик. Ҳамма нарсани тўғри қила олдик.

- Ўзингиздан қандай ҳиссиётлар ўтяпти?
- Бу ҳиссиётларнинг чўққиси. Биз узоқ кутилган чемпионликни қўлга киритдик. У энди тарихда қолади. Чемпион бўлишимизга ишонмаганларга: биз буни уддаладик ва қолгани муҳим эмас. Биз тиришқоқлик билан мақсадимиз сари қадам ташладик.

- Клуб мухлисларига нима демоқчисиз?
- Барча мухлислардан миннатдорман. Уларнинг олқишини ҳар доим ҳис қиламиз. Бу чемпионликни мухлислар ҳам, қашқадарёликлар ҳам анчадан бери кутаётганди. Энди ғурур билан барчани табриклашимиз мумкин. Бу бизнинг умумий муваффақиятимиз ва ғалабамиздир. 


Эмиль Бекмухаммедов суҳбатлашди

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика