Latest news

09:17Пролига ҳам қайтмоқда. 11-турнинг расмийлари маълум  0 08:46Opta АПЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини эълон қилди  1 08:15Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  5 07:41Месси майдонга тушманган баҳсда Суарес бош қаҳрамонга айланди  3 07:15Суперлига. "Динамо" сафарда камбэк амалга оширди, "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  0 00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  0 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  4 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  4 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  4 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  2 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   29 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0

Акмал Бозоров: «Динамо» олий лигага чиқди, дейишга ҳали эрта» News

Акмал Бозоров: «Динамо» олий лигага чиқди, дейишга ҳали эрта»

«Динамо» - «Орол» (6:1) учрашувида ўйиннинг энг фаол ўйинчиларидан бири бўлган самарқандликлар сардори Акмал Бозоров ҳимоячи бўлишига қарамай, шу куни ҳужумкор тўп суриб, ажойиб голга муаллифлик қилди.

Ўйиндан кейин жамоа сардори клуб расмий сайтига ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- «Орол» жамоаси сўнгги икки ўйинда рақиблар дарвозасига 14 та гол урганидан хабаримиз бор эди. Бу рақибга қарши ҳимояда ишончли ўйнаб, ҳужумда самаралироқ тўп суришимиз талаб этиларди. Ўйлайманки, ўйинда киритган тезкор голимиз йирик ҳисобдаги ғалабамиз учун катта ёрдам берди» - дея гап бошлади Акмал Бозоров.

- 6:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйинни «Динамо»нинг жорий йилдаги энг чиройли ўйини деса бўладими?


- Бутун жамоамиз мураббийлар кўрсатмасини тўғри бажаришга интилди. Чинданам энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатдик деб ўйлайман. Қолган ўйинларда ҳам мана шу «темп»ни сақлаган ҳолда тўп сурсак, мақсадимизга етишамиз.

- «Динамо»нинг ғалабали серияси 23 ўйинга етди. Жамоа 70 очко жамғариб, яқин таъқибчисини 8 очкога ортда қолдирмоқда. Қолаверса, захирада яна битта ўйин бор. Шундан келиб чиқиб, «Динамо» Олий Лига масаласини амалда ҳал этди, деса бўладими?

- Бу фикрга қўшилмаган бўлардим. «Динамо» Олий Лигага чиқди дейишга ҳали эрта. Чунки олдинда яна 7 та ўйин бор. Ушбу баҳслар асосий рақобатчиларимизга қарши ўтади. Шундай экан, айни дамдаги 8 очколик фарқ унчалик катта эмас, деб ўйлайман. Қолган баҳсларда ҳам ҳушёрликни йўқотмай, фақат ғалаба учун тўп суришда давом этишимиз шарт. Мухлисларларимиз доимгидек қўллаб-қувватлаб туришса, «Динамо» билан яна Олий Лигага қайтамиз.

Усмон ИБОДОВ суҳбатлашди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика