Latest news

14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  1 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  6 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  8 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  14 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  4 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  1 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  4 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  16 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  9

Акмал Абдураҳмонов: "Биринчи даврада 10та гол уришга Даврон Файзиев билан гаров ўйнадим" News

Акмал Абдураҳмонов: "Биринчи даврада 10та гол уришга Даврон Файзиев билан гаров ўйнадим"

В ПРО-Лига 5-туридан ўрин олган "Зарангари" - "Иттифоқ-Навоий" 2:3 учрашувидан сўнг, меҳмонлар сафида учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлган Акмал Абдураҳмонов сайтимизга интервью берди.

Бугунги ўйинда ғалаба учун майдонга тушгандик. Рақибимиз "Зарангари" яхши шаклланган жамоа, уларни сафарда мағлуб этиш осон бўлмаслигини билардик. Шундан келиб чиққан ҳолда ушбу учрашувга тайёргарлик кўргандик, ўйлаган режаларимиз амалга ошди, гувоҳи бўлганингиздек, ғалаба қозонишни уддасидан чиқдик.
Биринчи даврада 10та гол ураман деб мақсад қилганман. Бу борада "Динамо" жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев билан гаров ўйнаганман. Насиб қилса биринчи давра якунига қадар голларим сонини 10тага етказиш ниятидаман.

Ўзим асли Сурхандарё вилоятиданман. Футболчилик фаолиятимни дастлаб Денов туманининг "Чағаниён" жамоасида бошлаганман. Кейинчалик "Сурхон", "Машъал", "Сўғдиёна", "Норин" жамоаларида ўйнадим. 2019 йилнинг бошида ҳозирда жамоамиз сардори Сарвар Холматовнинг таклифига кўра "Иттифоқ-Навоий" жамоаси сафига қўшилдим.

Жамоамиз олдига бу йилги мавсумда А ПРО-Лигага йўлланмани қўлга киритиш, Ўзбекистон кубоги учрашувларида муносиб иштирок этишдан иборат. "Иттифоқ-Навоий" футбол клуби раҳбарияти томонидан бизга етарлича шароитлар яратиб берилмоқда. Шунингдек клубимиз базаси ва жамоамизнинг уй учрашувлари ўтказиладиган замонавий стадионни барпо этиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган. Насиб этса, келажакда "Иттифоқ-Навоий" жамоасини Суперлигага олиб чиқмоқчимиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика