Latest news

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  15 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  18 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Акбар Усмонов: "АГМК билан ўйинда омадимиз келмади" News

Акбар Усмонов: "АГМК билан ўйинда омадимиз келмади"

Футзал бўйича Олий лиганинг 4-тур учрашувлари якунланди. Чемпионлик учун курашаётган “Локомотив” ушбу турда чемпионатдаги дастлабки мағлубиятини АГМКдан қабул қилиб олди.

 Хўш, ортда қолган турдан “темирйўлчилар” етакчиси Акбар Усмонов қандай фикрда? Буни футболчи билан суҳбат давомида билиб оламиз. 

“Биласиз, 4-тур марказий ўйин билан бошланди. Ўйлашимча, мазкур тур баҳслари мухлисларга ажойиб ўйинларни тақдим қилиб берди. Умуман олганда, мағлуб бўлмас жамоанинг ўзи йўқ (кулади). Бу – футбол. АГМК билан ўйинда яратилган вазиятларимиздан фойдалана олмаганимиз мағлубиятимизга сабаб бўлди. Қолаверса, рақиб ҳам ўзига яраша кучга эга бўлган жамоа. Назаримда, шу кунги баҳсда бизнинг омадимиз келмади. Менимча, чемпионлик учта жамоа ўртасида кечади. Шуни аниқ айта оламанки, сўнгги турга қадар барчаси қизиқ ўтиши аниқ. Чемпионлик пойгаси узоқ давом этади ва барчасини якунда кўрамиз”, - дея сўзини якунлади Усмонов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика