Latest news

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  6 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

Акбар Тўраев: "Ғалаба қозонишимизга ишонгандим" News

Акбар Тўраев: "Ғалаба қозонишимизга ишонгандим"

“Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” учрашувидан кейин “қалдирғочлар” посбони Акбар Тўраевнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик:
- “Бунёдкор” курашувчан ва кўзлаган натижасини қайд эта оладиган клуб. Бизга ишонмаганлар кўп бўлди. Шахсан ўзим жамоамизнинг кучига ишониб, охирги дақиқаларгача ғалаба ҳақида ўйладим. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ҳужумчиларга ёрдам бериш учун олдингаям чиқишимга тўғри келди.

Ҳатто бурчак зарбаси тепилаётганда рақиб жарима майдончаси ичига ҳам бормоқчи эдим. Лекин мураббийларимиз кўрсатмаси билан ўз жойимда қолдим. Ўйлайманки, ҳақиқат қарор топди. Ушбу гуруҳда биз ва “Фулад” кейинги босқичга муносиб эди ва якунда бу ўз исботини топди. Аслини олганда Тошкентдаёқ “Ал-Жаиш”ни енгишимиз ва ҳолатимизни енгиллаштириб олишимиз керак эди. Дарвозабон сифатида мени ўсишимда жуда кўпчиликнинг меҳнати бор.

Мураббийларимиз машғулотларда, Хайрулла Каримов, Саҳоб Жўраев, Акмал Шораҳмедов сингари етакчиларимиз эса ўйин пайтида менга керакли маслаҳатларни бериб туришибди. Бугунги ғалаба таркибимиздаги ёш футболчилар учун катта тажриба берди. Ўйлайманки, кейинги учрашувларда биз янада ғайратли ва шижоатли бўлиб ўйнаймиз, - дейди Акбар Тўраев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика