Latest news

23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  4 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  54 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  38 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  11 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  12 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  10

Акбар Тўраев: "Асосий вазифамиз ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш" News

Акбар Тўраев: "Асосий вазифамиз ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш"

Кеча “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда “Бунёдкор” ҳамда “Қўқон – 1912” (1:0) жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинини ўтказишди.

Биз “Бунёдкор” дарвозабони Акбар Тўраевдан мавсумга тайёргарлик ҳақида интервью олдик.  

- Мавсумга қай даражада тайёргарлик кўряпсизлар?
- Бугун 2016 йилги илк назорат ўйинимиз бўлди, футболчилар яхши ҳаракат қилишди деб ўйлайман. Ўртоқлик ўйинларида натижа биринчи ўринда турмайди, биз учун жисмоний тайёргарлик муҳим. Ҳозир ҳамма футболчилар машғулотларда катта юкламалар оляпти, шу билан ўйин ўтказяпмиз. Энг асосийси жисмоний ҳолатимизни тиклаб олиш.

- ОЧЛда плей–оффга қай даражада тайёргарлик кўряпсизлар?
- ОЧЛга 14 декабрдан тайёргарликни бошлаганмиз, 28 декабргача жисмоний тайёргарлик машқларини олиб бордик. Секин–секин тўплар билан машғулотлар ўтказяпмиз. Ҳозирча ҳаммаси режа асосида кетяпти.



- Раҳбарият ОЧЛда қандай вазифаларни қўйган?
- Ҳозирги биринчи мақсадимиз плей–офф босқичидан чиқиш. Гуруҳ босқичига ўтканимиздан сўнг гуруҳдан чиқиш иккинчи вазифамиз.

- Режада хориж йиғини ҳам жой олган. У ерда кўпроқ нималарга эътибор қаратасизлар?
- Хорижда январнинг иккинчи ярмидан бошлаб йиғин ўтказамиз. Хорижда ўртоқлик ўйини ўтказиш учун Россия, Корея ва Хитой жамоалари билан музокаралар олиб бориляпти. Ушбу ўртоқлик ўйинлари ОЧЛ плей–офф босқичи учун оптимал таркибни аниқлаб олишга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика