Latest news

00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  2 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  0 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  3 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0

Акбар Исматуллаев: “Ҳатто мавсумлар оралиғида ҳам бу қадар узоқ дам олмасдик...” News

Акбар Исматуллаев: “Ҳатто мавсумлар оралиғида ҳам бу қадар узоқ дам олмасдик...”

Суперлига рестарти, 5 нафар ўзгариш ҳақида Бекободнинг “Металлург” жамоаси сардори Акбар Исматуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Куни кеча Суперлига учрашувларини ўтказишга рухсат берилди. Бу хабарни қандай кутиб олдинглар?
- Суперлига баҳсларининг бошланишини эшитиб, жуда хурсанд бўлиб кетдик. Нимага деганда футболни жуда соғиниб қолгандик. Ашаддий футбол ишқибозлари бизданда хурсанд бўлишганлиги аниқ. Футбол том маънода жаҳонда биринчи рақамли спорт тури саналади.

- Нима деб ўйлайсиз футболчиларга қайта тикланиб олиш учун қанча вақт керак бўлади?
- Энди футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклаб олишлари учун камида йигирма кунча вақт зарур. Чунки орадаги тўхталиш даври жуда узоқ чўзилди. Ҳатто мавсумлар оралиғида ҳам биз бу қадар узоқ дам олмасдик. Йигирма-ўттиз кундан кейин машғулотларни бошлаб юборардик. Коронавирус пандемияси сабаб 64 кун уйда ўтирдик. Тўғри, имкон даражасида жисмоний машқлар бажариб турдик. Бироқ бу барибир майдонда югуриш, тўп билан ишлаш ўрнини боса олмайди. Футболчиларда жароҳатлар камроқ бўлиши учун ҳам уч ҳафта машғулотларга ажратилганида яхши бўларди. Бироқ вақт танқислиги сабаб ПФЛ икки ҳафтадан кейин Суперлига рестартини режалаштирибди, ўшангача ўзимизга келиб олишга ҳаракат қиламиз. Бошқа йўл йўқ.



- Ўйин вақтида 3 эмас 5 нафар футболчи алмаштиришга рухсат берилади. Бу футболчилар учун қанчалик қулай?
- Айнан шу ҳолатда жамоаларга бешта ўйинчини амалга ошириш имконияти берилгани қўл келади деб ўйлайман. Тўғрисини айтганда ҳеч бир футболчи шунча танаффусдан кейин тўлиқ 90 дақиқа ўйнаб беролмаса керак. Бешта ўйинчи алмаштирилишига ижобий қарайман.

- Навбатдаги учрашув “Локомотив”га қарши бўлади. Учрашувга тайёргарлик бошландими?
- Машғулотларни давом эттиришга рухсат берилганидан сўнг "Локомотив" билан ўйинга тайёргарликни бошлаб юбордик. Ўйлайманки учрашув кунигача аста-секин формага кириб оламиз. Рақибимиз жуда кучли ва номдор жамоа. Бироқ биз мухлисларимиз учун ижобий натижа қайд этишга бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.


Фурқат Пўлатов суҳбатлашди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика