Latest news

03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  0 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  1 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  1 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  4 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  2 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0

Акаларининг дардига шерик бўлган укалар News

Акаларининг дардига шерик бўлган укалар

Яна Саудияга келганда кучимиз етмади.

Саудия ҳам Япония, Жанубий Корея, Австралия каби биз учун таслим этиш машаққатли бўлган жамоалардан бирига айланиб улгурди. Тўғри, Дубайдаги мусобақа ўртоқлик мақомида, ҳали асосий беллашувлар бизни олдинда кутиб турибди, бироқ ушбу мусобақа жиддий синов бўлиши лозим. Кечаги ўйинда рақибимиз фантастик ўйин кўрсатмади, уларда ҳам чигал масалалар етарлича эканини гувоҳи бўлдик. Шунчаки, биз уларга қарши нотўғри ўйин намойиш этдик. Келинг, тафсилотларни кўриб чиқамиз.

Ўзбекистон ёшларининг ҳужумлари асосан, ҳимоядан узатма орқали ҳужумчиларни ёки қанот ярим ҳимоячиларини олдинга бошлаш орқали ташкил этилди. Бироқ тан олиш жоиз, тезкор саудияликлар бу борада бизнинг ўйинчиларга деярли имкон беришмади. 

Биздаги мавжуд вазиятлар эса прессинг ҳамда қисқа паслар эвазига вужудга келди. Афсуски, юқоридаги услуб асосида кўп вақтни беҳуда сарфладик, яъни ушбу рақибга қарши тезкорлик услуби қўл келмаслиги аён бўлди. Аксинча, улар тезкорлик борасида ҳар томонлама устун келди.

Саудия қарши ҳужумга асосланган ўйин услубини таклиф этди. Чунки уларнинг ҳам қисқа паслар билан яхши келиша олмаслигини кузатдик. Шуни билган ҳолда рақибларимиз ўз ярим майдонида жам бўлишиб, ҳамла қилишга шай фурсатни кутишди ва биринчи гол ҳам айнан қарши ҳужумда юзага келди.

Олимпия терма жамоамизнинг ўзаги ҳисобланган "Олимпик"нинг "Пахтакор"га қарши тўқнашувини таҳлил қила туриб, жамоа ҳимоячиларининг олдинга чиқиб кетаётгани, оқибатда қарши ҳужумда "шерлар" бир неча бор ёш мудофаачиларни доғда қолдирганини мисоллар билан келтириб ўтгандик. Кечаги ўйинда ҳам айнан шундай ҳолат содир бўлди. Рақиб ярим майдонига чиқиб кетган ҳимоячиларимиз ортга қайтишда саудиялик жўраларига кимўзар пойгасида ютқазишди, натижада ҳисоб очилди.

Биринчи голдан ташқари яна кўпгина вазиятда ҳимоячиларимиз рақиб футболчиларига тезлик борасида қаршилик кўрсатишда челак-челак тер тўкишди.

Иккинчи голни ўзимиз рақибларга совға қилиб қўяқолдик. Олдинроқда турган ҳимоячилар, пас беришда кечириб бўлмас хато, натижада таблодаги 1 сони ўзгарди.

Ушбу вазиятда ўзбекистонлик ҳимоячилар нафақат гол ўтказиб юборишди, балки дарвозабон Владимир Назаровнинг жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этишига ҳам "замин яратишди". Ушбу ҳолат менга Ўзбекистон Суперкубогидаги Норчаев–Суюнов тўқнашувини эслатиб юборди.  Ўшанда ҳам "Пахтакор" ҳимоячиси Лариннинг қўпол хатосидан сўнг "Насаф" ҳужумчиси дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борганди. Фарқи шундаки, унда Суюнов жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолганди, Назаров ҳам эҳтимол, бу ишни уддаларди, агар саудиялик иккинчи ҳужумчи унинг яқинида бўлмаганида.

Ўзбекистон ўйин давомида, асосан, тўрт ҳимоячи билан ҳаракат қилди. 

Марказда эса Жасур Жалолиддинов боғловчи вазифасини бажарди. Жасур ҳаракатчанлиги билан ажралиб турди. Унда ҳам қулай вазиятлар юзага келди. Бироқ пас бериш борасида кўп хатоликларга йўл қўйди. Эҳтимол, бу нуқсон келгуси ўйинларда тузалиб кетади, деб ўйлаймиз.

Ўзбекистон олимпиячилари тезлик ва ҳимоядаги хатоларга қарамасдан, кўпгина жабҳаларда устунликка эга бўлганини ҳам қайд этиб ўтиш жоиз. Жумладан, тўпга эгалик қилиш (56%-44%), ҳужумлар сони (106-99), хавфли ҳужумлар сони (52-31) бўйича рақибига дарс бериб қўйди. Агар имкониятлардан тўлақонли фойдаланилганида, кеча бизникилар ўйиндан кейин кийиниш хонасида тантана қилган бўлишарди.

Юқоридаги таҳлилий фикрлар шахсий қарашларимдан иборат. Унга қўшилиш-қўшилмасликка ҳаққингиз бор, албатта. Кападзенинг ўзи таъкидлаганидек, шу каби ўйинлар орқали ёшлар тажриба орттиради. Сиз сингари мен ҳам терма жамоамизнинг келгусида ўйинларида чиройли футбол ила ғалаба қозонишини истаб қоламан.


Оқил Абдубарноев

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика