Latest news

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  0 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  0 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  8 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  0 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  11 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  20 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  15 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0

"Аждарлар"нинг янги ўйинчиси Марко Станоевич "Насаф" мухлислари, жамоага қандай келиб қолгани ва коронавирус ҳақида News

"Аждарлар"нинг янги ўйинчиси Марко Станоевич "Насаф" мухлислари, жамоага қандай келиб қолгани ва коронавирус ҳақида

"Насаф"нинг сербиялик янги ўйинчиси Марко Станоевич билан суҳбатлашдик.

- Салом Марко. Биламизки, сиз "Црвена Звезда" клуби тарбияланувчисисиз. Дастлаб, Сербиянинг ушбу машҳур жамоаси ҳақида гапирсангиз?

- "Црвена Звезда" Сербиянинг энг катта клубидир ва шу билан бирга тарихда энг кўп соврин ютгани ҳам.

Ўтган икки йил мобайнида улар Чемпионлар Лигасининг доимий иштирокчисига айланишди, бу эса уларнинг даражасидан далолат беради. Мен бу клуб академиясида 13 ёшимдан 19 ёшимгача тўп тепганман ва у ерда кўп нарсаларни ўрганганман.


- Ўзбекистонга келишингиздан аввал бу ерда ўйнаган сербиялик футболчилар ҳақида билармидингиз?

- Бу ерда ўйнаб кетган бир неча футболчиларни билардим. Ҳозир эса Ўзбекистонда ўйнаётган барчасини биламан. Драган Черан менинг энг яқин дўстларимдан биридир ва шу сабабдан бу ердаги футболдан хабардорман.


- "Насаф"га келишингиз қандай рўй берди?

- Дўстим Драган Черан мени "Насаф" мураббийига тавсия қилган ва мен бундан жуда ҳам миннатдорман.



- "Насаф" ва Ўзбекистондаги илк таассуротларингиз қандай?

- Мен келишимдан олдин ҳам "Насаф" ҳақида кўп нарсани эшитгандим. Ўз уйимизда ўтказилган илк ўйинда ва мухлисларимиз кўз ўнгида ўтган учрашув қанақадир менда катта таассурот қолдирди.


- Ўзбекистон Суперлигаси ҳақида нима дея оласиз ёки буни айтишга анча эртами?

- Ҳали лига ҳақида айтишга анча эрта, аммо менинг илк таассуротларим ижобийдан ҳам кўпроқ.


- Мослашув жараёни, мураббийлар ва янги жамоадошларингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Мен рус тилида гапираман ва бу менга жуда қўл келади. Биринчи кундан бошлаб мураббийлар ва ўйинчилар меҳрибон ва дўстона муносабатда бўлишди. Ҳудди "Насаф" билан абадий бўлгандайман ва ўзимни узоқ вақтдан бери ушбу жамоанинг аъзоси сифатида ҳис қиляпман.



- Афсуски, коронавирус туфайли футбол ўйинлари тўхтаб қолган, ҳозир нималар билан шуғулланяпсиз?

- Афсуски... Умид қиламанки, ҳаммаси тез орада изига тушиб кетади. Ҳозир эса ўз вақтимни Қаршида, оиламга, уйдаги машғулотларга сарфлаяпман ва ҳаммаси яхши бўлишига умид қиляпман.


- Сиз учун Сербия тарихидаги энг кучли уч футболчи ким?

- Бу осон савол эмас. Жуда кўп ўйинчилар топ жамоаларда ҳаракат қилишади. Неманья Видич, Деян Станкович ва Неманья Матич.


Алишер Остонов суҳбатлашди.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика