Latest news

02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  17 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  23 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  3 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  1 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  22 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  125 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  35 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0

"Аждарлар" 35 карра Иордания чемпионига қарши (превью) News

"Аждарлар" 35 карра Иордания чемпионига қарши (превью)

Бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-турида "Ал Файсали" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтади.

Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланадиган ўйин ҳақидаги маълумотлар билан танишинг: 


Клубларнинг ОЧЛдаги олдинги иштироклари

"Насаф" клуби ушбу мусобақада 7 марта иштирок этган. 2012, 2015, 2016, 2018 ва 2022 йилларда "аждарлар" гуруҳ босқичида ўйнашган. Фақатгина ўтган мавсум клуб гуруҳдан кейинги босқичга чиқа олган ва нимчорак финалда ўз юришини тўхтатганди.

35 карра Иордания чемпиони, 21 карра Иордания кубоги соҳиби, 17 карра Иордания Суперкубоги соҳиби, икки марта ОФК кубоги ғолиби бўлган "Ал Файсали" клуби бу мавсум Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида дебют қилмоқда. 2018 ва 2020 йилларда клуб ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун ўйинлардан муваффақиятли ўта олмаганди.




Ўзаро тўқнашувлар тарихи

"Ал Файсали" ва "Насаф" клуби бунга қадар икки бор расмий ўйинларда тўқнаш келишган. 2011 йил ОФК кубоги нимчорак финалида "Насаф" Қаршида бу жамоани 2:1 ҳисобида таслим қилганди. Мезбонлар сафида Лутфулла Тўраев ва Илҳом Шомуродов гол уришган. 2018 йил ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун баҳсда "Насаф" ўз майдонида 5:1 ҳисобида зафар қучганди.

ОФК кубоги-2011, 1/8 финал
"Насаф" - "Ал Файсали" 2:1
Голлар:
Лутфулла Тўраев 28, Илҳом Шомуродов 56 - Анас Ҳижжа 78.

ОЧЛ-2018, плей-офф
"Насаф" - "Ал Файсали" 5:1
Голлар:
Игорь Голбан 12, Бобир Абдихолиқов 49, Азизжон Ғаниев 52, Драган Черан 61 пенальти, Ёсир Ал Равашдех 87 автогол - Меха Албан 90+4.





Йўқотишлар

"Насаф" сафида ҳимоячи Алибек Давронов майдонга туша олмайди. Сабаби у айни пайтда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан бирга Хитойдаги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. Бундан ташқари аргентиналик ҳужумчи Андрес Чавес жароҳати боис клуб билан бирга Иорданияга учмади.


Мураббийлар фикри

Вассим ал Муалла ("Ал Файсали" бош мураббийи): "Турнирда имкон қадар узоқроққа етиб боришга ҳаракат қиламиз. Таҳлилчимиз билан бирга рақибни ўрганиш борасида анча ишлар амалга оширдик. "Насаф"нинг кўпгина ўйинларини кузатиб, кучли ва заиф томонларини билиб олдик.

Рўзиқул Бердиев ("Насаф" бош мураббийи): - “Ал Файсалий” жамоасини яхшилаб ўрганишга ҳаракат қилдик, улар ҳозирга келиб, чемпионат баҳсларининг тўртта учрашувида иштирок этди. Биз ушбу учрашувларни кузатдик. Уларнинг ўйини ҳужумга асосланган. Мен бошида таъкидлаганимдек, улар жиддий ва яхши ўйин кўрсатадиган жамоа. Биз уларга қарши баҳс олиб борганимизга беш йил бўлди. Бу аллақачон тарихга айланиб бўлган. Ҳозирги ҳолат эса умуман бошқа. Ўтган йили гуруҳ босқичидан чиқишни уддалагандик ва бу мавсум ҳам ушбу натижамизни такрорлашни мақсад қилганмиз.




Ҳакамлар

ОФК мазкур баҳсга ироқлик Моҳанад Қосим Саррай бошчилигидаги ҳакамларни тайинлади.

"Ал Файсали" - "Насаф"
18 сентябрь 2023 йил. Амман, "Амман Халқаро" стадиони. 21:00 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам:
Моҳанад Қосим Саррай (Ироқ)
Қанот ҳакамлари: Ватҳеқ Мдаллал, Аҳмед Сабаҳ (Ироқ)
Захира ҳакам: Ким Восунг (Корея Республикаси) Назоратчи: Муҳаммад Басел (Сурия)
Комиссар: Суврат Суреш (Ҳиндистон).





"Ал Файсали" клубининг ОЧЛ 2023/2024 учун рўйхатдан ўтказган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар

1.Нуриддин Бани Атия
21.Меҳди Ҳалил (Ливан)
45.Муҳаммад Ал Эмвасе

Ҳимоячилар
3.Натан Мавила (Англия)
4.Бара Муса Марие
5.Ҳусам Абу Алдаҳаб
17.Салим Ал Ажалин
19.Анас Бани Ясин
23.Эҳсон Фарҳан Ҳаддад
30.Моҳаннад Хайр Алла
77.Муҳаммад Ал Клуб

Ярим ҳимоячилар
6.Обейда Ал Самриеҳ
7.Амин Ал Шанаинеҳ
8.Баҳа Абдулраҳмон
10.Юсуф Абу Жалбуш Сиса
11.Ориф Ал Хож
14.Низар Ал Рашдан
22.Ҳолид Закария
24.Ҳуссайн Ориф Шеваиер
27.Адҳам Ал Рефаи
55.Муҳаммад Ал Мажали
70.Аҳмад Абу Шаиреҳ
78.Ҳассан Ненааҳ
80.Карим Лафи
90.Қусай Ал Мансури
91.Хотам Ал Рушади (Ўмон)

Ҳужумчилар
9.Муҳаммад Ал Еикиш
20.Резиқ Солиҳ Баниҳани
99.Рафиқ Камержи (Тунис)



"Насаф" клубиниинг ОЧЛ гуруҳ босқичи учун тўлиқ қайдномаси:

Дарвозабонлар

1.Умиджон Эргашев
13.Адҳамжон Мусулмонов
35.Абдувоҳид Неъматов

Ҳимоячилар

2.Алибек Давронов
5.Ғолиб Ғайбуллаев
8.Зафармурод Абдираҳматов
28.Шуҳрат Муҳаммадиев
32.Зафар Ҳакимов
34.Шерзод Насруллаев
92.Умарбек Эшмуродов

Ярим ҳимоячилар

7.Акмал Мозговой
9.Жавоҳир Сидиқов
17.Суҳроб Нуруллоев
18.Баҳром Абдураҳимов
21.Дониёржон Нарзуллаев
25.Бекжон Раҳматов
70.Жамбули Жигаури (Грузия)
77.Ойбек Бозоров
88.Марко Станоевич (Сербия)

Ҳужумчилар
10.Андрес Чавес (Аргентина)
19.Лима Круз (Бразилия)
36.Азизжон Аҳроров
38.Анвар Туробов
99.Азизбек Амонов



"Ал Файсали" — "Насаф" учрашуви бугун, 18 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.


Al-Faisaly

AFC Champions League Grp. B . Round 1

18/09/2023, 22:00

1
:
0
Finished

Nasaf Qarshi

Zafarmurod Abdirahmatov - 90'

45'
90'
46'  Rafik Kamergi (Mohammad Ahmad Suleimanan Aleikish)
66'  Aref Al Haj (Reziq Mohammed Saleh Bani Hani)
80'  Amin Farid Mohammad Al Shanaineh (Hatem Al Rushadi)
90'  Nizar Al Rashdan (Ahmed Shaira)
46'  Bakhrom Abdurakhimov (Jaba Jigauri)
65'  Sukhrob Nurulloev (Azizbek Amonov)
65'  Javokhir Sidikov (Marko Stanojevic)
78'  Mateus (Zafarmurod Abdirahmatov)
87'  Oybek Bozorov (Donier Narzullaev)
90'  Zafarmurod Abdirahmatov
90'  Donier Narzullaev

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика