Latest news

23:52"Реал"нинг янги футболчиси: "Мен учун энг зўр футболчи - Месси"  0 23:22Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" вазифани уддалай олмади  0 22:59Ринат Дасаев: "Ўзбекистонга Жаҳон чемпионатида омад тилайман"   1 22:38Тимур Кападзе: "Майдонга Дасаевга гол ураман деб тушган эдим"   1 22:14Доннарумма "Сити"да қанча маош олади?  3 21:53Расман: Мастантуоно - "Реал" футболчиси!  2 21:29Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" сўнгги босқич олдидан мағлуб бўлди  5 21:04"Манчестер Юнайтед" футболчиси фаолиятини "Вест Бромвич"да давом эттириши мумкин  0 20:39Ўзбекистон терма жамоаси афсоналари Россия фахрийлари билан дуранг ўйнади  12 20:25"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди   4 19:56"Барселона" Майамида ташкил этиладиган "Вильярреал"га қарши ўйин ортидан 5 млн евро ишлаб олади  0 19:25"Манчестер Юнайтед"нинг Лига кубоги 2-босқичидаги рақиби аниқланди  2 18:58"Манчестер Сити"нинг янги футболчиси 10-рақамли либосни олади  1 18:30"Одил Аҳмедов ФА" U-16 "Реал", "Динамо" Тбилиси ва "Црвена Звезда" билан ўйнайди   3 18:12"Атлетико" "Ал Насср" аъзосига даъвогар  1

Аҳмедов ва "Краснодар" ЕЧЛга чиқа оладими? News

Аҳмедов ва "Краснодар" ЕЧЛга чиқа оладими?

Сафарда ЦСКА билан дуранг ўйнаб ўртадаги тафовутни сақлаб қолган "Краснодар" чемпионатда иккинчи ўринни қўлга кирита оладими?
Бу савол ўзбекистонлик футбол мухлисларига ҳам қизиқ. Боиси ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ўзининг кўп йиллик орзуси бўлган Европа Чемпионлар Лигасида тўп тепиш учун жорий мавсум жуда ҳам яқин турибди. Уларнинг бахтига "Динамо" Грознийда "Терек"ни мағлубиятга учрата олмади.

Келинг, қолган 6та ўйиндаги тақвимга назар ташлаймиз.
"Краснодар" кейинги олти турда қуйидаги рақибларга қарши майдонга чиқади:
24 апрель. "Краснодар" - "Локомотив" (7)
4 май. "Арсенал" (14) - "Краснодар"
11 май. "Краснодар" - "Амкар" (16)
17 май. "Краснодар" - "Торпедо" (15)
24 май. "Краснодар" - "Ростов" (12)
30 май. "Динамо" (4) - "Краснодар"



Леонид Слуцкий жамоасининг рақиблари билан танишинг:
25 апрель. "Торпедо" (15) - ЦСКА
4 май. ЦСКА - "Урал" (11)
10 май. "Локомотив" (7) - ЦСКА
17 май. "Спартак" (6) - ЦСКА
25 май. ЦСКА - "Рубин" (5)
30 май. "Ростов" (12) - ЦСКА



ЦСКАнинг "Кубань"га қарши ўйини ҳам бор. Жамоа 29 апрель куни Россия Кубоги 1/2 финал учрашуви доирасидаги ўйинини ўтказади.

"Динамо"нинг захирасида битта ўйин бор.
26 апрель. "Ростов" (12) - "Динамо"
30 апрель. "Амкар" (16) - "Динамо"
3 май. "Кубань" (8) - "Динамо"
10 май. "Динамо" - "Торпедо" (15)
18 май. "Урал" (11) - "Динамо"
24 май. "Динамо" - "Арсенал" (14)
30 май. "Динамо" - "Краснодар" (2)



"Краснодар" қолган 6та ўйиндан 4тасини ўз майдонида қабул қилади. Агар жамоа очко олишда давом этса ҳамда "Динамо" таъқиб қилаверса, ундай ҳолда 30 май куни бўлиб ўтадиган 30-тур ЕЧЛ тақдирини ҳал қилади. Айнан шу куни Москвада "Динамо" Одил Аҳмедов ва унинг жамоасини ўз майдонида қабул қилади.

ЦСКАнинг қийин ўйинлари ҳали олдинда. "Локомотив" ва "Спартак"ка қарши Москва дербиси. Камига "Рубин" бор. "Динамо" эса 4та ўйинни сафарда ўтказади. Битта қолдирилган учрашув билан ҳисоблаганда Лев Яшин издошлари еттита ўйин ўтказишлари керак.

Албатта, биз Одил Аҳмедовни ЕЧЛда кўришни истаймиз, буни краснодарликлар ҳам жуда исташяпти. Қолганини вақт кўрсатади, вақт эса оз қолган.

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика