Latest news

09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  2 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  7 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  12 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  20 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  26 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0

Аҳмаджон Мусаев - Ўзбекистон U-13 терма жамоаси бош мураббийи News

Аҳмаджон Мусаев - Ўзбекистон U-13 терма жамоаси бош мураббийи

Кечадан 2002 йилда таваллуд топган ёш футболчилардан иборат янги ташкил этилган терма жамоа биринчи йиғинини бошлади.

ЎФФ ва "Терма жамоалар маркази" ушбу ёш тоифасидаги терма жамоани яхшироқ шакллантириш ва имкон қадар барча номзодларни кўздан кечириш учун иқтидорларни йиғиб, терма жамоани тузишга қарор қилди. Айни кунларда "Чиғатой" базасида истиқомат қилаётган жамоага Аҳмаджон Мусаев устозлик қилаётган бўлса, терма жамоа менежери сифатида Шуҳрат Мақсудов фаолият юритишни бошлади.

21 октябргача давом этадиган йиғинда жами 48 нафар футболчи синаб кўрилади. Йиғиннинг дастлабки 5 кунида 24, кейинги 5 кунида қолган 24 ўйинчи кўздан кечирилади. Ноябрь ойида эса ҳозирги йиғиндан сараланган ва янги номзодлар яна бир бор йиғинга чақирилади. Дастлабки йиғинда жами 6та назорат ўйини ташкил қилиш кўзда тутилган. 15 октябрь, пайшанба куни "Спартак" жамоасининг 2001 йилда туғилган ёшларига қарши назорат баҳси бўлиб ўтади. Учрашув "Жар" стадионида соат 11:00да бошланиши режалаштирилган.

Ушбу ёшдаги терма жамоа ҳар ойлик йиғинлар орқали шакллантириб борилиши кўзда тутилган. Номзодлар нафақат терма жамоа йиғини, балки клублари сафидаги учрашувларда ҳам мураббийлар штаби томонидан кузатиб борилади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика