Latest news

00:03"Атлетико" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  0 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  8 23:35"Осасуна" — "Реал" 1:1 (матнли трансляция)  17 23:13"Ал Ҳилол", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Насср" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  6 21:59"Ал Васл" — "Ал Батаэҳ". Таркиблар маълум  0 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8 21:25"Лечче" — "Интер". Таркиблар маълум  3 21:05А Серия. Фабрегас қўл остидаги "Комо" меҳмонда "Ювентус"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  20 20:54"Навбаҳор" собиқ ҳимоячиси Қозоғистонда  0 20:31"Бунёдкор" собиқ футболчиси ватанига қайтди  1 20:00Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди  41 19:57Флик Рамазон ҳақида: “Билишим бўйича, фақат Ямал рўза тутмоқда. Барча учун аниқ режамиз бор”  2

АГМКнинг ОЧЛдаги рақиби Анталия йиғинини давом эттирмоқда News

АГМКнинг ОЧЛдаги рақиби Анталия йиғинини давом эттирмоқда

Хабарингиз бор, ўз тарихида илк бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган АГМК бу мавсум ОЧЛда иштирок этади.

АГМКнинг бу йилги мақсадлари улкан. Клуб раҳбарияти бежизга Миржалол Қосимовни бош мураббий этиб тайинлагани йўқ. 12 февраль куни бу жамоа Олмалиқда Осиё чемпионлар лигасидаги илк учрашувини ўтказади. Плей-офф босқичи доирасида Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби Олмалиқда меҳмон бўлади.

Мазкур учрашув битта ўйиндан иборат ва ютқазган жамоа мусобақани тарк этади. Ютган жамоа эса кейинги боcқичга йўл олади ва сафарда Саудия Арабистонининг "Ал Наср" клубига қарши баҳс олиб боради. Ҳозирда Душанбенинг "Истиқлол" клуби ОЧЛга тайёргарликни Анталияда олиб боряпти.

Жамоа Туркиядаги ўқув-машғулот доирасида ҳозирча иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ҳаким Фузайлов шогирдлари аввалига Қозоғистоннинг "Тобол" клубига 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрашди, кейинги беллашувда эса Босния ва Герцеговинанинг "Челик" жамоаси 2:0 ҳисобида мағлуб этилди.

Бугун "Истиқлол" учинчи назорат баҳсини Даниянинг "Кёге" жамоасига қарши ўтказади. Жамоа шунингдек, 6 февраль куни Россиянинг "Томь" ҳамда 7 февралда "Сўғдиёна" билан ўйнайди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика