Latest news

12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  2 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  18 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  4 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  12 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  8 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  28 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  11 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  4 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  2

АГМКга "Сурхон" 12,1 миллион, "Андижон" 16,5 миллион сўм ўтказиб бериши керак News

АГМКга "Сурхон" 12,1 миллион, "Андижон" 16,5 миллион сўм ўтказиб бериши керак

Футбол клублари футболчилар билан исталган вақтда шартнома тузади ва исталган вақтда уни бекор қилади.

Шу ҳолатни камайтириш учун 2019 йилдан бошлаб умумий шартномалар жорий қилгандик.

Ойбек Қиличев ва Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров шу йилнинг 3 январь куни АГМК билан 1 йиллик шартнома имзолаган. Клуб Ҳожиакбаров билан шартномани 8 февраль санасида, Қиличев билан шартномани 16 февраль санасида бекор қилган. Футболчилар эса бу вақт оралиғида АГМК клубидан ойлик маош олган.

Янги қоидага кўра, мана шу футболчилар билан янги шартнома қиладиган клуб улардан фойдаланиши учун АГМК ҳисоб рақамига пул ўтказиб бериши керак. Яъни, шу футболчилар АГМК орқали ишлаб топган пулдан 1 сўм бўлса-да кўп ўтказилиши шарт. Йўқса, бу футболчилар янги жамоаси сафида майдонга туша олмайди.

Агар мазкур футболчилар трансфер ойнаси ёпиладиган 7 март санасига қадар ўзига янги клуб топа олмаганида эди, АГМК бу футболчиларнинг ойлик маошларини ёзги трансфер ойнаси очиладиган 9 июль санасига қадар тўлаб боришга мажбур бўларди.

Айни вақтда Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров хизматидан фойдаланишни истаётган “Сурхон” футбол клуби АГМК ҳисоб рақамига таҳминан 12,1 миллион сўм, Ойбек Қиличевни ўйнатишни истаётган “Андижон” эса 16,5 миллион сўм ўтказиб бериши шарт.

Шунингдек, АГМК клуби бош директори ПФЛ томонидан огоҳлантирилади. Боиси у шартномаларда кўрсатилган бандлар ҳақида яхши билиши ҳамда футболчилар билан шартномани ПФЛни огоҳлантирган ҳолда бекор қилиши керак эди, - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 



Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика