Latest news

19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  0 19:40Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 2:1 (Матнли трансляция)  8 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  35 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  4 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  5 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  19 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  29 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3

АГМК ёшлар жамоаси бугун Биринчилик ғолиблигини расмийлаштириши мумкин News

АГМК ёшлар жамоаси бугун Биринчилик ғолиблигини расмийлаштириши мумкин

Tags :  АГМК
Аъзам Шерғозиев бошчилигидаги АГМК (U21) жамоаси бугун 21-тур доирасида "Бунёдкор" (U21) билан ўйнайди.

 Бу ўйиндаги эҳтимолий ғалаба жамоани Ёшлар Биринчилиги ғолибига айлантириши мумкин.

Бунинг учун параллель равишда бўладиган Муборакдаги "Машъал" (U21) - "Насаф" (U21) учрашувида мезбонлар ютқазмаслиги талаб этилади. Агарда бугун АГМК (U21) жамоаси ғалабани тантана қилиб, "Машъал" (U21) ўз ўйинида мағлубиятга учрамаса, унда олмалиқлик ёшлар муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштиради.

АГМК футбол клуби тарихида ҳали ёшлар жамоаси Биринчилик ғолибига айланмаган ва жорий мавсум ушбу тарихий воқеа юз беришга жуда яқин.

АГМК футбол жамоаси ҳар йили юксалиш ва ривожланиш йўлида турли ғалабалар ва тарихий натижалар қайд этаётгани бежизга эмас. Чунки тўғри йўлга қўйилган клубнинг ички сиёсати ва пастки бўғинга қаратилаётган эътибор натижаси ўз мевасини бериш жараёнида. Бу эса босқичма-босқич жамоани буткул янги даражага чиқиши учун хизмат қилиши шубҳасиз.

Аъзам Шерғозиев бошчилигидаги АГМК (U21) жамоаси йил давомида катта кўламдаги ишларни бажариб, ҳозиргача ўтказилган 20 ўйиндан 15тасини ғалаба билан якунлаган. Бугунги "Бунёдкор" (U21) билан бўладиган баҳсда қўлга киритилиши мумкин бўлган эҳтимолий 16-ғалаба уларни чемпионлик сари етаклаши мумкин.

Ёшлар Биринчилиги, 21-тур.

1 октябрь, жума.

"Бунёдкор" (U21) - АГМК (U21) (16:30)

"Бунёдкор" академияси майдони.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика