Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

АГМК Туркиядан қайтди ва Тошкентда йиғин бошлади News

АГМК Туркиядан қайтди ва Тошкентда йиғин бошлади

Tags :  АГМК
Олмалиқликлар Туркиянинг Анталия шаҳрида ташкиллаштирилган ва анча вақт давом этган ўқув-машғулот йиғинидан қайтиб келди.

Виктор Кумиков шогирдари Анталияда олтита ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди ва буларнинг 1тасида ғалаба, 4тасида дуранг ҳамда 1тасида мағлубият қайд этди. Жумладан, Туркманистон чемпиони “Олтин аср” (3:1) жамоаси устидан ғалаба қозонган бўлса, Россия 2-дивизиони вакили “Нефтехимик” (0:2)ка имкониятни бой бериб қўйди. Венгрия 2-дивизион вакили “Сегел-2011” (1:1), Украинанинг “Заря” (1:1) ва “Гелиос” (0:0) ҳамда  Грузиянинг “Рустави” (1:1) клублари билан дуранг ўйнади.

Футболчилар йиғин давомида тўлиқ жисмоний ва назарий машғулотларда иштирок этишди.   5 нафар легионер билан шартнома тузилди. Қирғизистонлик Павел Матяш (“Мазия”, Мальдив ороллари),  сербиялик Владимир Бубанья (“Земун”, Сербия) ва Йован Жокич (“Атирау”, Қозоғистон), молдовалик Вадим Чемиртан (“Бунёдкор”) ҳамда беларуслик Владислав Кашминин.  Вадим Чемертан айнан БААдаги йиғинга бориб қўшилди, Кашминин эса ўтган йили ҳам АГМК таркибида ўйнаган. АГМК янги мавсумга сўнгги тайёргарлик ишларини икки кунлик дам олишдан сўнг бугундан Тошкентда давом эттиришяпти. 1 мартга қадар Суперлига вакилларидан бири билан сўнгги назорат ўйинини ўтказиш режалаштирилмоқда.  26 февраль куни футболчилар жисмоний нормативлар топширишади. Бу орада янги қабул қилинган футболчиларни оммага таништириш маросими ҳам ташкиллаштирилади.

АГМК бу йил ҳам JOMA билан ҳамкорликни давом эттирмоқда. Жамоа раҳбарияти томонидан тасдиқланган логотип сингари сариқ ва қора ранглардаги либослардан фойдаланади.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика