Latest news

00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  19 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  26 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

АГМК сафида нидерландиялик футболчи кўрикдан ўтмоқда News

АГМК сафида нидерландиялик футболчи кўрикдан ўтмоқда

АГМК Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

"Бу галги рақиб ўтган мавсум якунларига кўра чемпионатда бронза медални қўлга киритган Беларуснинг "Торпедо Белаз" жамоаси бўлди.

Ўйин ноқулай об-ҳаво, яъни кучли бўронли шамол остида ўтгани жамоаларга қийинчилик туғдирди.

Учрашувнинг 5-дақиқасида Устинов томонидан берилган кучли зарба шамол ёрдамида дарвозанинг юқори тўққизлигидан жой олди. Биринчи тайм ўрталарига келиб жамоамиз устунликни қўлга олиб, ҳужумга зўр берди. Бироқ шамолга қарши ўйнашга тўғри келган баҳсда футболчиларимизнинг ўйлаган режалари якунда амалга ошмай қолаверди. Мурод Тошматов, Санжар Шоаҳмедов ва Зафар Полвонов қатор вазиятларда имкониятга эга бўлишди, лекин якуний зарбани беришда уларга аниқлик етишмади.

Иккинчи тайм ўрталарига яқин қатор ўзгаришлар руй берди. Ўйинга жамоамизнинг Анталиядаги йиғинига кеча келиб қўшилган кўрикдаги нидерландиялик вингер, Кабо-Верде терма жамоаси аъзоси Элвин Фортес ҳам туширилди. Элвин Фортес қисқа вақт ичида ўзининг юқори техника ва дриблинг ҳаракатлари билан ажралиб турди. Айнан Фортеснинг фаол ҳаракати ва жарима майдончасига киришга бўлган уриниши чоғида рақиб томонидан ишлатилган қўполлик натижасида жамоамиз учрашувнинг 83-дақиқасида пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Раҳмонов эса нуқтадан адашмади ва ўйинда мувозанатни тиклади. Лекин баҳс тугашига 2 дақиқа қолганида "Торпедо Белаз" жамоаси бурчак зарбасидан кейин жарима майдончаси ичида юзага келган пала-партишликдан фойдаланиб, ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа кучли шамол остида кечган баҳсда жамоамиз "Торпедо Белаз"га имкониятни бой берди.

Учрашувда Шоҳруҳ Гадоев, Александр Касьян жароҳатлари боис иштирок этишмади. Ҳусниддин Ғофуров ва Ботирали Эргашев миллий терма жамоа йиғинида бўлиб туришибди ва улар эртага жамоага қўшилиши режалаштирилган. Бугундан эътиборан Анталияга келган жамоамизнинг янги аъзоси Владимир Козак эртадан машғулотларни бошлайди", – дея хабар берди олмалиқликлар матбуот хизмати.

Назорат ўйини.

17 февраль, чоршанба.

Анталия, "Эко Дизайн спорт комплекси".

"Торпедо Белаз" - АГМК 2:1

Голлар: Устинов (5), Одеоибо (87) - Сардор Раҳмонов (84)

"Торпедо Белаз" — Алексей Козлов, Виталий Устинов, Игорь Бурко, Дмитрий Яшин, Алан Аусси, Андрей Хачатурян, Никита Николаевич, Велозу Липе, Юрий Габовда, Алексей Антилевский, Дмитрий Антилевский.

АГМК — Суҳроб Султонов - Мирғиёс Сулаймонов, Аббос Отахонов, Сардор Раҳмонов, Акром Комилов - Йован Жокич, Миржамол Қосимов, Санжар Шоаҳмедов - Санжар Турсунов, Зафар Полвонов, Мурод Тошматов.

Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Аҳмадалиев, Бобурбек Йўлдошев, Жасур Умаров, Сарвар Аблаев, Шероз Жалолов, Дилшод Жўраев, Элвин Фортес, Камрон Абдулҳамидов.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика