Latest news

07:10Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда ғалаба голини урди, "Андижон" ва "Сурхон" эса сафарда мағлубиятга учради  0 04:35Ла Лига. "Атлетико" илк турдаёқ камбэк қурбони бўлди  3 04:30Италия кубоги. "Милан" қийинчиликсиз "Бари"ни мағлуб этди  1 01:42Лига 1. Витиньянинг голи ПСЖга "Нант" устидан ғалабани тақдим этди  2 00:26Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Кайсериспор"ни мағлуб этолмади, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  10 23:54БАА Про лигаси. "Бани Яс" меҳмонда "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Мозговой 73 дақиқада ўйнади  1 23:47Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда дуранг ўйнади, Ўринбоев захирада қолдирилди  1 22:42Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада"  19 22:26АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди  34 22:13Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди  12 22:08Отабек Нарзуллаев: "Андижон"га қарши ҳужум тактикада ўйнамасак бўлмасди"  0 21:43Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими?  1 21:32Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"  0 21:01Февзи Давлетов: "Бунёдкор" билан ўйинда кўп энергия йўқотдик, "Қўқон-1912"да тикланиш учун кўпроқ вақт бўлди"  1 21:00Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди  71

АГМК қаршисида “Нажд рицарлари” News

АГМК қаршисида “Нажд рицарлари”

Бугун Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичида Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК клуби Саудия Арабистонида “Ал Насср” клуби меҳмони бўлади.

Ушбу учрашув ғолиби ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритади. Ўз анъанамизга биноан ўқувчиларимизга бўлажак рақиб ҳақида маълумот берамиз.

1955 йил Ар-Риёд шаҳрида ташкил этилган "Ал Насср" клуби ўтган йил Саудия Арабистони чемпионатида бронза медалига эга чиққан.

Ушбу жамоани бугунги кунда португалиялик Руи Витория бошқариб бормоқда. У 14 январь куни жамоага бош мураббий этиб тайинланди. У футболчилик фаолияти давомида асосан Португалия қуйи дивизиони клубларида ўйнаган. 2002 йилдан буён мураббийлик қилмоқда. Ҳозирга қадар "Бенфика", "Пасуш Феррейра" ва "Витория Гимарайеш" клубларини бошқарган.

2013 йилда "Гимарайеш" клуби билан Португалия кубогини қўлга киритган. 2016 ва 2017 йилларда "Бенфика" билан икки марта Португалия чемпиони бўлган, бир мартадан Португалия кубоги ҳамда Португалия лига кубогини қўлга киритган. Шу икки йилда Португалия чемпионатининг энг яхши мураббийи деб топилган.




“Ал Насср” 2011, 2015 ва 2016 йилларда Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этган. Фақат 2011 йилда жамоа гуруҳдан чиққан ва 1/8 финалда ютқазган.

Бу жамоа ОЧЛда 6 марта Ўзбекистон клубларига қарши ўйин ўтказган ва умуман мағлуб бўлмаган: 3 ғалаба, 3 дуранг.

Бугунги кунда "Ал Насср" сафида австралиялик дарвозабон Брэд Жонс, перулик Кристиан Рамос, марокашлик Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ ва Нурдин Амрабат, бразилиялик Жулиано, Бруну Увини ва Петрос, Нигерия терма жамоаси ҳужумчиси Аҳмад Муса каби машҳур легионерлар бор. Бироқ Осиё чемпионлар лигасида легионерлар лимити 3+1 бўлгани учун мусобақа учун фақат 4 легионер рўйхатдан ўтказилди. Булар: ҳимоячи Майкон Роке (Бразилия), ярим ҳимоячи Жулиано (Бразилия), Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ (Марокаш) ва дарвозабон Брэд Жонс (Австралия).

Маҳаллий футболчилардан Яҳё Ал Шеҳри, Омар Ҳавсави, Муҳаммад Ал Саҳлави айнан шу клубда фаолият олиб боришмоқда.

Айни пайтда Саудия Арабистони лигасида 20та тур ортда қолди. "Ал Насср" 13та ғалаба билан мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа ҳужумчиси Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ 13та, Жулиано ҳозирча 7та гол уришга эришди. "Ал Насср" Саудия Арабистони чемпионатида охирги 9та учрашувнинг фақат биттасида мағлуб бўлди холос (5 ғалаба, 3 дуранг ва 1 мағлубият).



"АЛ-НАССР" (Саудия Арабистони)
Лақаби: 
Нажд рицарлари
Шаҳар: Ар-Риёд
Ташкил топган сана: 1955 йил 24 октябрь
Уй стадиони: "Қирол Фаҳд"
Сиғими: 62685 томошабин
Клуб хўжайини: Сауд Ал Суваилем
Бош мураббий: Руи Витория (Португалия)
Расмий сайти: alnassrfc.com

Совринлари:

Саудия Арабистони чемпиони - 7 марта
Қирол кубоги соҳиби - 6 марта
Саудия Арабистони Валиаҳд Шаҳзода кубоги соҳиби - 3 марта
Саудия Арабистони Федерация кубоги соҳиби - 3 марта
Осиё Чемпионлар кубоги – 1 марта
Осиё Кубок эгалари кубоги соҳиби - 1 марта
Осиё Суперкубоги соҳиби - 1 марта
Форс Кўрфази чемпионлар лигаси ғолиби - 2 марта



“Ал Насср” (Саудия Арабистони)
Дарвозабонлар

1.Брэд Жонс (Австралия)
22.Абдуллоҳ Ал Овайшир
31.Зайд Ал Баварди
33.Волид Абдуллоҳ

Ҳимоячилар
2.Султон Абдуллоҳ
4.Умар Иброҳим
13.Абдулраҳмон Ал Обайд
18.Майкон Роке (Бразилия)
20.Ҳамад Фарис Ал Мансур
21.Муҳаммад Ал Шанқити
26.Абдуллоҳ Маду
37.Наиф Алмас

Ярим ҳимоячилар
8.Яҳё Ал Шеҳри
14.Иброҳим Муҳаммад
15.Аҳмад Ал Фрайди
16.Абдулазиз Жебрин
17.Абдуллоҳ Ҳайбари
25.Наваф Ал Фаршан
27.Авад Ҳамис
29.Ракан Ал Шамлан
38.Фаҳад Ал Жумеиаҳ
39.Абдулраҳмон Ал Доссари
45.Фараж Ал Гашаян
77.Жулиано (Бразилия)

Ҳужумчилар
9.Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ (Марокаш)
10.Муҳаммад Ал Саҳлави
42.Фирас Ал Брикан
71.Абдуллоҳ Ал Салим


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика