Latest news

14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  0 13:42"Ноттингем Форест" эгаси омма олдида бош мураббийга нисбатан ғазабини намоён қилди  2 13:15"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди  2 12:48"Наполи" Де Брюйнега қанча маош беришга тайёрлиги маълум  1 12:21Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар  0 11:57ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин  1 11:32U-17 Жаҳон чемпионатига қачон қуръа ташланади?  7 11:10Абдихолиқов ва Жалолиддинов ўйнаётган "Сумқайит"да бош мураббий ишдан кетди  0 10:49Гринвудга АПЛнинг иккита гранди қизиқиш билдирмоқда  3 10:20Рафиньянинг келажаги маълум  16 09:51Еврокубоклар финалларининг бош ҳакамлари маълум қилинди  6 09:22“Уяляпман“. Аморим МЮнинг ҳозирги ўйини ҳақида фикр билдирди  15 08:53“Реал“нинг иккита асосий футболчиси учун мавсум якунланади  8 08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  3 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1

АГМК - "Пахтакор": превью News

АГМК - "Пахтакор": превью

Суперлиганинг 17-тури доирасида АГМК жамоаси Олмалиқда турнир жадвали пешқадами "Пахтакор"ни меҳмон қилади.

Қайд этиш керакки, "Пахтакор" жорий мавсум чемпионатда мағлубият нималагини билмай келмоқда. Жамоа ўтказилган 16 учрашувдан 14таси ғалаба қозонган ва 2 маротаба дуранг қайд этган. Айни пайтда чемпионатимиздаги энг кучли жамоа бўлиб турган "Пахтакор" билан бу гал умумий ҳисобдаги 25-учрашувни ўтказамиз. Жамоалар ички чемпионатда 23 маротаба ва Ўзбекистон кубоги финалида 1 бора тўқнаш келишган. Ўзаро ўйинлардаги устунлик "Пахтакор" тарафида.

Статистикага кўра, 5 маротаба жамоамиз ғалаба қозонган бўлса, 2 бор дуранг қайд этилган ва 17 ўйинда "Пахтакор"нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати: 17-38.

Жорий мавсумдаги биринчи давра ўйинида Тошкентда жамоамиз "Пахтакор"га (4:1) имкониятни бой берганди. Ўшанда жамоамизнинг ягона голига муаллифлик қилган Зафар Полвонов айни пайтда кетма-кет 6 учрашувдан буён майдонни голсиз тарк этмаяпти. Жамоамиз эса 16-турдан кейин 16 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 10-поғонасида бормоқда. 

Қизиқарли маълумот сифатида шуни айтиш мумкинки, мазкур ўйин АГМКнинг Ўзбекистон миллий чемпионатидаги умумий ҳисобда 329-ўйини бўлади. Ҳозирга қадар ўтказилган 328 учрашувда жамоамиз 113 ғалаба, 69 дуранг ва 146 мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати эса 448-489 кўрсаткичига эга. АГМКнинг Ўзбекистон миллий чемпионатида тўплаган очколари сони 408га тенг.  Бу борада жамоамиз 39та жамоа бор рўйхатда умумий жадвалда 18-ўринда бормоқда. 

Ўзбекистон миллий чемпионати бошлангандан буён узлуксиз унда иштирок этиб келаётган "Пахтакор" эса ўзининг 819-учрашуви арафасида турибди. Ўзбекистоннинг кўп карра чемпиони ва рекордчиси ҳозирга қадар "Навбаҳор" билан биргаликда миллий чемпионатда энг кўп учрашув ўтказган жамоа бўлиб турибди. Улар ўтказилган 818-учрашувда 556 ғалаба, 132 дуранг ва 130 мағлубият қайд этишган. Тўплар нисбати: 1833-692. Тўплаган очколари эса 1800 очкога тенг. 

Қисқа қилиб айтганда, мазкур турда Ўзбекистон миллий чемпионатларидаги умумий турнир жадвалининг ўртасида бораётган АГМК ҳозирги чемпионатда ҳам, умумий жадвалда ҳам якка пешқадам бўлиб турган "Пахтакор"ни қабул қилади.

Мақсад эса жорий мавсумда мағлубиятсиз кетаётган кучли рақибни доғда қолдириш ва мухлисларни хурсанд этиш. 

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган АГМК — "Пахтакор" беллашуви 17 август куни, Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасидаги "Марказий" стадионда соат 19:15да бошланади.

Мазкур ўйинга жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун мухлисларни чорлаб қоламиз, - дейилади АГМК матбуот хизмати ёзган превьюда.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика