Latest news

10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  8 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  6 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  3 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  1 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  1 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  16 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  15 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  6 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  6 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  47 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  36

АГМК: Ўзбекистон кубогидаги янги рақибга қарши ўйин превьюси News

АГМК: Ўзбекистон кубогидаги янги рақибга қарши ўйин превьюси

Эртага АГМК Ўзбекистон кубоги доирасида Тошкентнинг "Локомотив" жамоасига қарши нимчорак финал ўйинини ўтказади.

Ўйин қуръа натижасига кўра меҳмонда ўтади. Эътиборга молик тарафи, бу икки жамоалар Ўзбекистон кубоги доирасида илк маротаба тўқнаш келишмоқда. Бунга қадар АГМК ва "Локомотив" миллий чемпионат ва Ўзбекистон суперкубогида баҳс юритган.

Ўзаро ўйинлар статистикасига кўра, ўтказилган 26 ўйинда "Локомотив" 17 ғалабани тантана қилган, АГМК эса 5 маротаба "темирйўлчилар"дан устун келган. Қолган 4 беллашувда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати: 52-30, "Локомотив" фойдасига.

Жорий мавсум АГМК "Локомотив" билан икки маротаба тўқнаш келиб, марказлаштирилган ҳолатда ўтказилган биринчи давра баҳсида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, "Локомотив" уйидаги беллашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ютди.

АГМК 2004 йилдан эътиборан мамлакат кубоги мусобақасида иштирок этиб келмоқда. АГМК Ўзбекистон кубогидаги ўтказилган жами 44 ўйинда 17 ғалаба, 9 дуранг ва 18 мағлубият қайд этган. АГМК жамоасининг Ўзбекистон кубогидаги тўплар нисбати қуйидаги кўринишда: 62-63.

"Локомотив"га қарши ўйин ҳақидаги яна бир қизиқ жиҳат, жорий мавсумдаги учта ўйин АГМК жамоаси учун бегона майдонда ўтмоқда. Чемпионат доирасидаги биринчи давра ўйини нейтрал майдонда ўтганди, иккинчи даврада эса "Локомотив" ўйингоҳида меҳмон бўлган АГМК кубок баҳсида ҳам эртага ушбу стадионга боради.

Учрашув 8 декабрь куни соат 14:00да бошланади. Ғолиб жамоа Ўзбекистон кубогидаги юришини давом эттириб, чорак финалга йўлланма олади.


Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал.

8 декабрь, сешанба

"Локомотив" — АГМК (14:00)

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Аҳмаджон Эргашев

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика