Latest news

23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  0 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  10 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  12 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1

АГМК назорат ўйинида йирик ғалабага эришди News

АГМК назорат ўйинида йирик ғалабага эришди

Янги мавсумга тайёргарлик қисмининг якуний босқичини давом эттираётган АГМК жамоаси йиғин доирасида бугун Про-лига вакили "Рубин"га қарши назорат баҳси ўтказди.

Назорат ўйини

20 февраль, пайшанба

АГМК - "Рубин" 4:0

Голлар: Ватсадзе (15, ассист: Жокич), Йўлдошев (63, ассист: Қосимов), Эркинов (75), Қосимов (86-пенальтидан)


АГМК (4-2-3-1) — Суҳроб Султонов - Акмал Шораҳмедов, Игорь Зонич, Сардор Раҳмонов, Сайдулло Раҳматов - Эркин Байдуллаев, Йован Жокич - Арслонмират Аманов, Баҳром Абдураҳимов, Элгужа Григалашвили - Мате Ватсадзе.


Иккинчи бўлимдаги ўйнаган таркиб (4-3-3) — Роман Абдулов - Мирғиёс Сулаймонов, Дилшод Жўраев, Бобур Йўлдошев, Шероз Жалолов - Сайдулло Тошпўлатов, Миржамол Қосимов, Шаҳзод Нурматов - Мурод Тошматов, Зафар Полвонов, Хожимат Эркинов.

Мазкур ўйинда Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штаби ҳар иккала таймда икки хил таркибни тушириб, деярли барча футболчиларга имконият тақдим этди.

Жасур Умаров ва Санжар Турсунов бу галги ўйинни микро жароҳат туфайли ўтказиб юборишди. Учрашувни катта устунликда ўтказган олмалиқликлар биринчи бўлимда кўплаб хавфли вазиятлар содир этишди. Шуларнинг бири ўйиннинг 15-дақиқасига тўғри келди ва Жокичнинг узатмасидан сўнг қулай вазиятга чиқиб борган Мате Ватсадзе аниқ зарба орқали баҳсда ҳисобни очди - 1:0.

Қолган вазиятларда "Рубин" посбони ўз жамоасини қатор голлардан қутқариб қолишга муваффақ бўлди ва жамоалар 1:0 ҳисобидаги натижа билан танаффусга чиқиб кетишди.

Танаффусдан кейин, аниқроғи ўйиннинг 63-дақиқасида Миржамол Қосимовнинг бурчак зарбасидаги узатмасини Бобур Йўлдошев боши билан голга айлантирди - 2:0.

Ҳужумлар ёмғирини ёғдирган олмалиқликларнинг 75-дақиқадаги уриниши ҳам самара келтирди. Ҳужумда фаоллик кўрсатган вингери Хожимат Эркинов ҳимоячилардан қочиб кетиб, учрашувдаги ҳисобни йирик кўринишга келтирди - 3:0.

Баҳс тугашига 4 дақиқа қолганида жарима майдончаси ичига ёриб кираётган Хожимат Эркиновни рақиб ҳимоячиси чалиб йиқитди ва ҳакам 11-метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтини эса Миржамол Қосимов аниқ амалга ошириб, якуний ҳисобни ўрнатди - 4:0.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика