Latest news

02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  2 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  2 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  3 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  7 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  13 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  3 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  466 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2

АГМК назорат ўйинида "Пахтакор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди News

АГМК назорат ўйинида "Пахтакор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

ФИФА кунлари туфайли юзага келган кичик танаффусда АГМК иккинчи назорат ўйинини "Пахтакор"га қарши ўтказди, дея хабар бермоқда Олмалиқ клуби матбуот хизмати.

Бундан тўрт кун илгари АГМКга спарринг рақиб бўлган "Андижон" билан бўлиб ўтган беллашувдан кейин бу гал олмалиқликлар "Пахтакор"га қарши назорат учрашуви ташкиллаштиришди.

Олмалиқда кечган тўқнашувда АГМК Суперлиганинг 19-тур доирасидаги "Динамо" билан бўладиган баҳсга қадар футболчиларда ўйин амалиёти бўлишини таъминлаш ва жамоавий комбинацион ҳаракатларини янада шакллантириб олишни мақсад қилишди. Қизиқарли ва АГМК устунлиги остида ўтган биринчи бўлимда битта гол урилди. Бурчак зарбасини амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритган олмалиқликлар Шиховнинг узатмаси ва Нурматовнинг яқин бурчакдан тўпни дарвозага аниқ йўллагани туфайли ҳисобда олдинга чиқиб олди.

Шундан сўнг танаффусга қадар бошқа гол урилмади. Иккинчи бўлимда ҳар иккала жамоа сафида қатор ўзгаришларга қўл урилди. Унга қадар эса АГМК таблодаги ҳисобни янада ишончли кўринишга келтириб қўйишга муваффақ бўлди. Иккинчи тайм аввалида захирадан ўйинга қўшилган Элгужа Григалашвили жонбозлик кўрсатди ва жарима майдончаси ичида рақиб ҳимоячиларини алдаб, дарвозабонни ҳам доғда қолдиришни уддасидан чиқди ва Нурматовга деярли бўш қолган дарвозани ишғол этиш имкониятини яратди. Шаҳзод Нурматов эса ўрнини Зафар Полвоновга бўшатиб бериш олдидан учрашувдаги дублини расмийлаштирди.

Учинчи голда эса "Пахтакор"нинг ёш ҳимоячисининг хатосидан унумли фойдаланган Зафар Полвонов беллашувдаги якуний натижани ўрнатди - 3:0.

Шу тариқа ФИФА кунлари туфайли чемпионатда юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиб, Чимён тоғ ён бағрида йиғин ўтказган ҳамда "Динамо"га қарши ўйинга тайёргарлик доирасида иккита назорат учрашувини ўтказган олмалиқликлар бу галги беллашувда ҳам ғалаба қозонди. 

Эслатиб ўтамиз, "Андижон"га иккита гол урган АГМК "Пахтакор" дарвозасини 3 маротаба аниқ нишонга олишни уддасидан чиқишди.


АГМК футболчиларига эртага ҳордиқ чиқариш учун дам берилади ва 10 сентябрдан эса жамоа яна Дўрмондаги қароргоҳга йиғилиб, Қибрайдаги стадионда "Динамо" билан ўйинга тайёргарлик давом эттиради.



Назорати ўйини.

8 сентябрь, якшанба

АГМК - "Пахтакор" 3:0

ОКМК спорт мажмуаси, "Марказий" стадион.

Бош ҳакам: Акобир Шукуруллаев.

Голлар: Шаҳзод Нурматов (21, 58), Зафар Полвонов (88)

АГМК - Суҳроб Султонов - Акмал Шораҳмедов, Игорь Зонич, Сардор Раҳмонов, Сайдулло Раҳматов - Эркин Байдуллаев, Дилшод Жўраев, Миржамол Қосимов - Мурод Тошматов, Шаҳзод Нурматов, Санъат Шихов.

Захирадан майдонга тушганлар: Роман Абдулов, Мирғиёз Сулаймонов, Бобур Юлдошев, Владислав Касминин, Фарҳод Имамов, ҒуломҲайдар Гулямов, Жасур Умаров, Элгужа Григалашвили, Зоҳир Пиримов, Камрон Абдулҳамидов, Зафар Полвонов.

"Пахтакор": Умид Ҳамроев, Алишер Салимов, Шерзод Аъзамов, Владимир Козак, Йўлдошев, Сардор Собирхўжаев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Драган Черан, Марат Бикмаев, Ҳусниддин Ғофуров, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев.

Захирадан майдонга тушганлар: Исаков, Саримсоқов, Розиев, Собиров, Ҳошимов, Холматов, Мухторов, Шамсиев, Мирсаидов, Одилов, Абдусаломов.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика