Latest news

07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  0 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  188 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  16 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9

АГМК матбуот хизмати: Олмалиқда "Андижон" билан жанговор дуранг News

АГМК матбуот хизмати: Олмалиқда "Андижон" билан жанговор дуранг

АГМК матбуот хизмати Суперлиганинг 15-тури доирасидаги "Андижон"га қарши Олмалиқдаги беллашувга шарҳ ёзди.

Мазкур учрашувда АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов дисквалификация қилингани туфайли жамоани ёрдамчи мураббий Александр Волков бошқариб тушди. 

Турнир жадвалида ёнма-ён қўшни сифатида кетаётган жамоалар ўртасидаги беллашувнинг дастлабки бўлимида ўйин темпи нисбатан паст бўлди. Аммо танаффусдан кейин мухлислар бошқа футбол гувоҳига айланишди. Биринчи бўлимда катта ташаббус билан ҳаракат қилган жамоамиз майдондаги устунликни ҳисобда акс эттира олмади. Танаффусдан кейин эса меҳмонлар анча фаоллашишди ва ташкил этилган ҳужумларни самаралари якунлашга муваффақ бўлишди.

Сайдулло Раҳматов ва Суҳроб Султоновнинг ўзаро тушунмовчилиги ва ҳимоячи томонидан дарвозабонга ноқулай узатилган тўп натижасида вужудга келган бурчак зарбасидан меҳмонлар наф чиқаришди. Айнан бурчак тўпи ўйналганидан сўнг захирадан ўйинга қўшилган Қаҳрамон Баҳодиров 51-дақиқада ҳисобни очувчи аниқ зарба муаллифига айланди - 0:1.

Сўнгра АГМК бор эътиборини ҳужумга қаратиши натижасида "Андижон"нинг олдинги чизиқдаги яна бир ҳужуми самарали чиқди. Беллашувнинг 65-дақиқасида Шаҳзод Убайдуллаев жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб, ерлатиб охиста йўналтирилган зарба эвазига ҳисобдаги фарқни иккитага етказди - 0:2.

Шундан сўнг АГМК жамоаси том маънода уйғонди ва ҳужумдаги ҳаракатларни янада тезлатди. Бу эса ўз самарасини бермасдан қолмади ва майдон марказида Ҳакимов - Полвонов тандеми бошлаган ҳужумни жамоамиз тўпурари Зафар Полвонов ўзининг аниқ зарбаси орқали муваффақиятли яунлади - 1:2.

Учрашувнинг 75-дақиқасида Рўзимбой Аҳмедов дарвоза томон йўналтирилган зарбани қўллари билан бартараф этиб қолди. Бу вазиятда рақиб футболчисининг қўллари нотабиий ҳолатда эди. Бироқ тўпни қўл билан ўйнаган футболчининг мазкур ҳаракати қоида бузилиши дея топилмади. Натижада ҳисобни тенглаштириш учун янада катта куч билан олдинга ўтган жамоамизнинг 79-дақиқада ташкил этган ҳужуми рақиб жарима майдончаси ичида қоидабузарлик билан тўхтатилди. Бу вазиятда Шерзод Қосимов Жалил Кимсанов томонидан Полвоновни қўл билан ушлаб қолинганини кўрди ва иккиланмасдан 11-метрлик "нуқта"ни кўрсатди. Пенальтидан эса жамоамизнинг грузиялик янги аъзоси Элгужа Григалашвили унумли фойдаланди ва учрашувда мувозанатни тиклади - 2:2.

Иккинчи таймда иккита тўп фарқи билан ортда қолган жамоамиз якунда характер кўрсатиб, ўз иродаларини намойиш этишди ва мағлубиятни дурангга айлантиришни уддалашди. Ҳисоб тенглашгач ғалаба тўпини уришга ҳам яқин келган жамоамизнинг уюштирган ҳужумларининг якуний нуқтасига келганда аниқлик етишмади.

Қайд этиш керакки, АГМК сафида номини таблога ёзиб қўйган Зафар Полвоновнинг мазкур голи жорий мавсум чемпионатдаги 10-тўпига айланди. Барча мусобақалардаги эса жорий мавсум ҳисобидаги 13-гол сифатида қайд этилди. Шунингдек, жамоага янги келган Элгужа Григалашвили ҳам АГМКдаги голлари сонини очиб олди. 

Шу тариқа жанговор, кураш ва эҳтиросларга бой ўтган тўқнашувда дуранг натижаси қайд этилди. Турнир жадвалида эса жамоамиз 15-турдан сўнг 13 очко билан 11-поғонани банд этиб турибди.


АГМК - "Андижон" учрашувининг танаффус вақтида олмалиқликлар клуби томонидан ўтказилган лотерея ўйинида бир мухлисга омад кулиб боқди ва унга совғага қўйилган 1 комплект автомобил ғилдираклари тақдим этилди.


Суперлига, 15-тур.

31 июль, чоршанба.

АГМК - "Андижон" 2:2 

Олмалиқ шаҳри, ОКМК "Марказий" стадиони. 1348 томошабин.

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Аҳмад Эргашев.

Голлар: Зафар Полвонов (71), Григалашвили (81-пенальти) - Қаҳрамон Баҳодиров (51), Убайдуллаев (65)

АГМК - 32.Суҳроб Султонов - 31.Сайдулло Раҳматов (15.Жасур Ҳакимов, 57), 77.Власдислав Касминин, 44.Бобур Юлдошев, 23.Акмал Шораҳмедов - 3.Эркин Байдуллаев, 4.Миржамол Қосимов (30.Жасур Умаров, 46), 5.Дилшод Жўраев (17.Мурод Тошматов, 46) - 7.Элгужа Григалашвили, 9.Зафар Полвонов, 8.Санъат Шихов.

Захира: 20.Мирғиёс Сулаймонов, 21.ҒуломҲайдар Ғуломов, 33.Сардор Раҳмонов, 57.Фарҳод Имомов, 88.Игорь Зонич.

"Андижон" — 1.Руслан Матниёзов, 2.Жалил Кимсанов, 21.Ильдар Маматказин (сардор), 26.Алексич Радосав, 88.Аброр Ҳусинов, 8.Фарҳод Бекмуродов, 18.Дилшод Раҳматлуллаев, 19.Сардорбек Азимов, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов (25.Қаҳрамон Баҳодиров, 50, 7.Ойбек Қиличев, 67), 10.Шаҳзодбек Убайдуллаев (5.Роббим Ҳасанов, 74), 22.Рўзимбой Аҳмедов.

Захира: 32.Жавоҳир Қиличев, 6.Иброҳим Отахонов, 27.Усмонали Усмоналиев, 28.Бахтиёржон Қосимов, 34.Хушнуд Авилов, 17.Абдуллоҳ Олимов.

Огоҳлантириш: Жалил Кимсанов (80)

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика