Latest news

21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  1 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  0 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  30 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  17 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  4 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  1 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  4 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0

АГМК машҳур компания — "Double Pass" билан ҳамкорлик қилади News

АГМК машҳур компания — "Double Pass" билан ҳамкорлик қилади

Айни дамда футбол оламида машҳур бўлган "Double Pass" компанияси Тошкентда бўлиб, клубимиз фаолияти билан яқиндан танишиб чиқмоқда.

"Double Pass" футбол клублари тузилмасини ўрганиб, клуб, футболчилар, жамоада фаолият олиб борадиган турли йўналишдаги мутахассислар ва академияларнинг янада ривожланиши учун ёрдам бериб келади. Унинг мутахассислари клубларда бўлиб, маълум вақт давомида бутун тизимни ўрганиб чиқишади ва иш қай даражада профессионал йўлга қўйилгани ҳақида ўз хулосаларини беради. Шу тариқа клубимиз ўз фаолиятини янада яхшироқ йўлга қўйиши ва нималарга эътибор бериши зарурлиги ҳақида тушунчага эга бўлади.

"Double Pass" компаниясининг икки нафар ходими 5 кун мобайнида Тошкентда бўлиб, АГМК футбол клубини ўрганишади. Ушбу компания Германия бундеслигаси ҳамда жаҳонга машҳур клублар билан ҳамкорлик қилади. Айни дамда компания вакиллари клубимиз фаолиятини чуқур ўрганиш жараёнини давом эттиришмоқда. Ҳар бир бўлим ходимлари, штаб ва футболчилар билан мулоқот қилишмоқда. Изчил ўрганиб, кейинчалик ўз дастурларига мувофиқ хулосалар тақдим этилади ва кейинчалик маълум тарифлар таклиф этилиб, клубимиз топ даражага чиқиши учун компания бевосита ўз ёрдамини кўрсатади.

Ҳозирда компания асосчиси бельгиялик Ван Хоеке ва немис мутахассиси Марио Химсл клубимиз фаолиятини ўрганиш билан банд. Айни дамга қадар мутахассислар ОКМК спорт мажмуасида бўлишди, асосий жамоа истиқомат қиладиган Дўрмондаги клуб қароргоҳи ва машғулотлар ўтадиган Қибрайдаги асосий майдонда бўлишга улгуришди. Шунингдек, мураббийлар штаби, раҳбарият ҳамда клуб тузилмаси бўлинмалари ходимлари билан бевосита мулоқотда бўлиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишишди. Эндиликда компания вакиллари жамоамиз футбол мактаби ва яқинда қурилиши режалаштирилаётган академия лойиҳалари ҳамда ёшлар жамоамиз билан танишишади.



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика