Latest news

19:59ФИФА ЖЧ-2030ни 64 жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти  0 19:29"Рома"нинг 100 дан ортиқ қуролланган мухлислари Ниццада қўлга олинди  0 18:58"Ливерпуль" 35 млн. еврога сотиб олган ҳимоячи бу йил бошқа майдонга туша олмайди  0 18:36Футзал. Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳси учун таркиблар маълум бўлди  5 18:25Пролига. "Жайхун" - "Олимпик-Mobiuz" 3:2  2 17:51ФИФАда ЖЧ-2030ни 64 та жамоагача кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди  12 17:28Жиру Дембеле ҳақида: "Терма жамоада у "Олтин тўп" эгаси бўлиши мумкин деб ўйламаганман"  0 16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   12 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  3 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  4 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  21 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  5 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  2 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  10 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0

АГМК "Локомотив" футболчисини трансфер қилди News

АГМК "Локомотив" футболчисини трансфер қилди

АГМК клуби матбуот хизмати жамоанинг 2020 йилдаги иккинчи трансферини эълон қилди.

Клуб икки йил аввалги мавсумда АГМКда ўйнаган собиқ легионер футболчиси — Йован Жокични ортга қайтарди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра шундай ёзилади:

Уйингга хуш келибсан, Йован!

Олмалиқнинг АГМК жамоаси янги мавсумга тайёргарлик доирасида селекция ишларини жадаллик билан давом эттирмоқда.

Янги мавсум олдидан таркибни янада кучайтириш ва шакллантириш мақсадида АГМК клуби раҳбарияти 2020 йилдаги иккинчи трансферни амалга оширди.

Таркибни бойитган легионер футболчи АГМК жамоаси мухлислари ва Олмалиқ шаҳри учун бегона бўлмаган Йован Жокич. 2018 йилги футбол мавсумида жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилган, марказий ярим ҳимоя чизиғида ўйнайдиган Жокич билан клуб янги 2020 йилги мавсум учун шартнома имзолади. Эндиликда Жокич яна жонажон Олмалиқ шаҳри жамоаси бўлган АГМК шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот ўрнида: Йован Жокич АГМК жамоаси сафида жами 36 ўйин ўтказган ва 14та гол муаллифига айланган. Шунингдек, Жокич АГМК жамоасининг 2018 йилги Ўзбекистон Кубоги мусобақасида ғолиб чиқишида ҳам катта ҳисса қўшган.

Йован Жокич бутун фаолияти давомида жами 225 ўйинда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 24 бор ишғол этган.

Умид қиламизки, Йован Жокичнинг АГМКга қайтиши омадли чиқади ва янги мавсумда жамоамиз ўйинларида жонбозлик кўрсатиб, бўлажак ғалабаларда муносиб ҳисса қўшади. АГМК аҳил оиласига хуш келдинг, Йован!


Йован Жокич ҳақида қисқача маълумот:

Туғилган санаси: 1992 йил, 13 август

Туғилган жойи: Сербия

Ёши: 27

Позиция: марказий ярим ҳимоя

Ўйнаган жамоалари: "Явор" (2012-2017), "Атирау" (Қозоғистон, 2017), "Локомотив" (Ўзбекистон, 2019), АГМК  (Ўзбекистон, 2018, 2020-...)

Rating: -20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика