АГМК клуб антирекордини такрорлаши мумкин
23 nov 2020 12:34
News
АГМК клуб антирекордини такрорлаши мумкин
Олмалиқнинг АГМК клуби Суперлиганинг 22-турида "Локомотив"га ютқазиб қўйди.
Шундай қилиб Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоа чемпионат доирасида кетма-кет тўртинчи баҳсда ютқазди.
2008 йилдан буён Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиб келаётган клубнинг энг узоқ давом этган мағлубиятли серияси 2016 йилда қайд этилган. Ўшанда Олмалиқ шаҳри жамоаси кетма-кет 5та учрашувда рақибларга ютқазган.
Суперлиганинг 24-турида АГМК ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилади. Мазкур баҳсда мезбонлар яна ютқазиб қўйишса клуб тарихидаги антирекорд такрорланади.
Маълумот учун, шу йил АГМК кетма-кет 13та баҳсда ютқазмай, ўз тарихидаги энг узун мағлубиятсиз серияни қайд этганди.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments