Latest news

13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  4 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  1 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  4 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12

АГМК жамоасининг Осиё чемпионатида қатнашадиган якуний таркиби эълон қилинди News

АГМК жамоасининг Осиё чемпионатида қатнашадиган якуний таркиби эълон қилинди

АГМК матбуот хизмати Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашадиган жамоанинг якуний таркиб қайдномасини тақдим этди.

Хабарингиз бор, 7-18 август кунлари Таиландда футзал бўйича клублар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон чемпиони сифатида АГМК жамоаси ватанимиз шарафини ҳимоя қилади. Александр Петров бошчилигидаги АГМК футзал жамоаси мазкур мусобақада қатнашадиган футзалчилар рўйхатини бугун маълум қилди.

Унга кўра, жами 14 нафар футзалчилар якуний рўйхатдан ўрин олди. Таркибга икки дарвозабон ва 12 нафар футзалчилар киритилган.


Қуйида АГМК жамоасининг Осиё чемпионатида қатнашадиган футзалчилар қайдномасини тақдим этамиз:

1. Рустам Умаров (дарвозабон)

2. Аббосбек Ўлмасбеков (дарвозабон)

3. Машраб Одилов

4. Ихтиёр Ропиев

5. Илҳомжон Ҳамроев 

6. Ҳусниддин Нишонов

7. Дилшод Раҳматов 

8. Даврон Валижонов 

9. Алан Аминов 

10. Акбар Усмонов 

11. Темур Бердиев 

12. Даврон Чориев 

13. Исломбек Бийтўраев 

14. Анасхон Раҳматов 

Бош мураббий: Александр Петров

Александр Петров бошчилигидаги футзал жамоамиз Таиландда бўладиган Осиё чемпионатига жиддий тараддуд кўрмоқда. Жамоа тайёргарлик доирасида Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида йиғин ўтказди ва ўртоқлик турнирида иштирок этиб, совриндорга айланди.

Шунингдек, АГМК футзал жамоамиз Осиё чемпионатига тараддуд кўриш доирасида 26 июль куни Тошкентда Ўзбекистон футзал терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида "B" гуруҳидан жой олган ва унда Вьетнам клуб "Таи Сон Нам", Ироқнинг "Нафт Ал Васат" ҳамда Қатарнинг "Ар Райян" жамоалари билан куч синашади.

АГМК футзал жамоаси 5 август куни мусобақада қатнашиш учун Таиландга йўл олади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика