Latest news

18:25Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" (Матнли трансляция)  13 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  1 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  2 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  1 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  12 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  24 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  2 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  11 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  24

AГМК грузиялик тўпурарни ўз сафига қўшиб олди News

AГМК грузиялик тўпурарни ўз сафига қўшиб олди

Tags :  АГМК
Туркияда қишки ўқув-машғулот йиғинларини ўтказаётган AГМК жамоаси ўз сафига грузиялик чап қанот вингери Иракли Рухадзени қўшиб олди.

Схалтубо шаҳрининг “Самгурали” клуби аъзоси бўлган Рухадзе AГМК мураббийлар штаби назарига тушганига анча бўлганди. Унинг жамоаси ҳам ҳозирда ўқув-йиғин машғулотларини Туркияда ташкил этмоқда. Aйнан ўша ерда томонлар музокаранинг якуний босқичини ўтказдилар ва Олмалиқ клуби Иракли Рухадзенинг трасфер ҳуқуқини тўлалигича сотиб олди. Шундан кейин грузиялик легионер AГМК билан 3 йиллик шартнома имзолади. 

1996 йилнинг 28 октябрида туғилган ушбу футболчи ўз пайтида Грузия ёшлар терма жамоасига жалб етилган. Унинг статистикасига эътибор қаратсак, Иракли ўтган мавсум Грузия чемпионатида 30та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол урди (Грузия чемпионатида 2-кўрсаткич) ҳамда шерикларига 2та голли пас берди. Бутун фаолияти давомида эса футболчи 138та учрашувда 38та гол урган ва 12та голли узатма берган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика