АГМК футболчиларининг биринчи даврадаги статистикаси News

АГМК футболчиларининг биринчи даврадаги статистикаси

Tags :  АГМК
АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов биринчи давра мобайнида жами 21 нафар футболчи хизматидан фойдаланди.

Бир дарвозабон, 7 нафар ҳимоячи, 10 нафар ярим ҳимоячи ва 3 ҳужумчи. Биринчи даврани барча ўйинларини ўзгаришсиз тўлиқ ўтказган футболчи бу дарвозабон Суҳроб Султонов бўлди. Шунингдек, Сардор Раҳмонов ва Баҳром Абдураҳимов ҳам барча ўйинларда иштирок этди.


— Элгужа Грилашавили (8 ўйин) АГМКнинг биринчи даврадаги тўпурарига айланди - 4 гол.

— Муроджон Тошматов эса энг кўп голли узатмани, яъни энг яхши ассистентга айланди - 5 голли узатма.


АГМК биринчи даврада 22та гол урди ва бунга 13 нафар футболчи муаллифлик қилди. Шунингдек, урилган голларнинг 17тасига 11 футболчи ҳаммуалифлик қилди.

Марказий ярим ҳимоячилар - Дилшод Жўраев ва Йован Жокич баъзи ўйинларда марказий ҳимояда ҳам ўйнади. Шунингдек, Шаҳзод Нурматов ҳужумчи ортидаги инсайд ролида ва соф ҳужумчи сифатида ҳам ҳаракатланди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика