Агентлар "Интер"га ПСЖ футболчисини таклиф қилишди
		
		27 apr 2020 19:43
        News	
	 
				 
				Агентлар "Интер"га ПСЖ футболчисини таклиф қилишди
Ушбу мавсум якунланганидан кейин Эдинсон Кавани фаолиятини "Интер"да давом эттиришга тайёр.
			"Calciomercato" хабарига кўра, ёзда ПСЖ билан шартномаси тугайдиган 33 ёшли футболчининг агенти "нерадзурри"га таклиф билан чиққан. Футболчининг ўзи ҳам фаолиятини Европада давом эттиришни истамоқда. Унга Антонио Контенинг ўйин услуби ёқар экан.
Бироқ "La Gazzetta dello Sport" нашри ПСЖ ва Кавани ҳамкорликни бир йилга узайтириши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқатганди. Шундай бўлган тақдирда "Интер"дан ижарага олинган Мауро Икарди Миланга қайтади.
Эдинсон жорий мавсум Париж жамоаси таркибида 22та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 3та ассист қайд этди.
            Link            :         
                    Source                : Calciomercato
                Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
    Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments