Latest news

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  0 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  2 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  22 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  4 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  20 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  4 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  202 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

Агар Уэльс мундиалга чиқа олмаса, Бэйл фаолиятини якунлаши мумкин News

Агар Уэльс мундиалга чиқа олмаса, Бэйл фаолиятини якунлаши мумкин

"Реал Мадрид" вингери Гарет Бэйлнинг келажаги борасидаги қарори Уэльс терма жамоасининг натижаларига боғлиқ бўлади.

Манбанинг хабарига кўра, Мадрид клуби ва 32 ёшли футболчи ўртасида янги шартнома борасида музокаралар олиб борилмаяпти. Амалдаги келишув 2022 йилнинг ёзида якунига етади. Бэйл шартномаси якунига қадар "Реал"да қолиши кутилмоқда.

Унинг келажаги Уэльснинг ЖЧ-2022 плей-офф босқичида қандай иштирок этишига боғлиқ. Эслатиб ўтамиз, жамоанинг плей-офф ярим финалидаги рақиби Австрия терма жамоаси бўлади.

Уэльс 2022 йилги жаҳон чемпионатига йўл олса, у ҳолда Бэйл декабрдаги турнирга тайёргарлик кўриш учун ёзда янги клуб излайди. Гаретнинг гранд жамоага ўтиши даргумон.

Агар Уэльс мундиалда иштирок этмаса, Бэйл фаолиятини якунлаши мумкин. Бу қарорнинг сабабларидан бири футболчининг ўзини аллақачон молиявий жиҳатдан таъминлаб бўлганлиги бўлиши мумкин.

Ярим ҳимоячи "Реал"да 2013 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Клуб таркибида у тўрт марта Чемпионлар лигасида ва икки марта Ла Лигада ғолиб чиқди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика