Latest news

02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  10 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  3 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  3 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  29 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  104 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0

Агар футбол соҳасини танлаганингизда… News

Агар футбол соҳасини танлаганингизда…

Футболнинг турли тармоқлари мавжуд. Хўш, бу соҳа вакиллари қанча пул топади?

Нима деб ўйлайсиз? Футбол ишқибози борки, ҳеч бўлмаса бир лаҳзага жамоа ўйинчиси бўлиб қолишни орзу қилган, албатта! Шундай экан, қуйидаги маълумотлар сизни бефарқ қолдирмайди, деб умид қиламиз!

Футболчи. Дунёда футболчилар ўртача ҳисобда ойига 50минг евро топади. Агар аёл футболчи бўлса, ойига 200 евродан 40минггача. Эътибор беринг, бу эркаклар ойлигидан 5,5млн еврога кўпроқ дегани. Нимага бунча кўп? Сабаби бу ҳомийлик шартномаси тузилмаган ҳолатда. Шунингдек, қобилият ва меҳнатсеварлик билан аёллар футболчи бўлиши бироз осонроқ. Чунки рақобат кам. Агар буни Россия мисолида айтадиган бўлсак, ойига 100минг рубл — ажойиб маош!

Футболчининг севгилиси. Қизиқ, бу ҳам касбми? Спортчилар кўпинча ақл борасида мақтана олмасаларда, у қадар аҳмоқ ҳам эмаслар. Баъзан улар қиз ўртоқ, турмуш ўртоқларидан пулларини умуман аямайдилар. Уларни хурсанд қилиш учун кўплаб харидларни амалга оширадилар. Футболчининг турмуш ўртоғи — хамёнбоп касб. Ҳаттоки, кўпгина давлатларда ажрашишдан сўнг, уларнинг хотини мулкнинг тенг ярмига эга бўлади. Агар уйда "дама козир" бўлса, унда ҳаёт барбод бўлди деяверинг…

Таваккал билан иш кўрувчилар. Биткоинлар ҳақида эшитганмисиз? Бир одам сизга бир тийин бериб, эвазига 150 минг доллар олиб кетса… Бу сиз ўйлагандек осон иш эмас. Футболга шунчаки қизиқиш учун пул тикадиган одамларни деярли учратмаймиз. Муваффақиятли қиморбозлар ҳам камдан-кам учрайди. Агар инсон башорати тўғри чиқиб, омад унга кулиб боқса, унда марра уники эканига шубҳа йўқ. Бу ноёб касблардан бири бўлса-да, қанча даромад топиш фақат ўзингизга боғлиқ.

Ўсмирлар мураббийи. Аввало, болалар устози сифатида фаолият юритиш учун ҳам олий маълумотли бўлиш керак. Масалан, 7 йил аввал “Краснодар” тренерлари 25-30минг рубль атрофида маош олган. Яхшироқ яшаш учун эса улар қўшимча иш қидириши ёки пулларни тежаши керак. Нима деб ўйлайсиз, балки ёш болалар мураббийининг қадрига етиш вақти келгандир?!

Журналист. Бу мақомга эришиш бироз мушкул. Ҳатто, “журналист” деб ёзилган диплом эгаси ҳам кўп ҳолларда шоу-бизнес вакиллари ортидан қувиб юрганини гувоҳи бўламиз. Ким билсин, балки таҳлилий материал ёзишдан қочишар?! Ахир ёзишни ўргатиб бўлмайди. Футбол оламида эса қалам тебрата олиш муҳим ҳисобланади. Кўп мамлакатларда ўйин ҳақида таҳлилий материал ёзиш деярли бир хил. Аммо, ушбу спорт тури ҳақида таъсирчан ёзоладиган бошқа соҳа вакиллари, жумладан, техник, иқтисодчи, программистлар бор. Чет эл ОАВда журналистларнинг ўртача гонорари — 45 минг фунтдан (Англия) 60 минггача (Германия) етади.

Футбол агенти. Агентларнинг асосий қисми кичкина ва шинам уйда истиқомат қилади. Масалан, бутун дунёга машхур Мино Райола. У принципларга асосланиб иш кўрмайди. Аммо ҳеч қандай афсус надоматларсиз, АҚШдан уй, Италиядан вилла сотиб олишга қурби етади. У йилига тахминан 250 млн евро топади.

Селекционер. Улар ўйинга унчалик тушунмаслиги мумкин, лекин ишбилармон бўлиши шарт. Бу касб ёш ва оила қурмаганлар учун. Сабаби, асосий вақт дунё кезиш, жонли ўйинларни томоша қилиш билан ўтади. Бошқа клублардан яхши ўйинчиларни топиб, уни ўзига оғдириб, жамоасига ўтказа олиш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди. Иш сафарлари учун уларга яхшигина пул тўланади. Лекин маошлари ҳавас қиладиган даражада эмас. Аммо ишнинг кўзини билсангиз, омад мен томонда деяверинг!

Бош мураббий. Агар сиз Фурсенкони “Зенит”ни янада кучлироқ қилишингизга ишонтира олсангиз, сиз кунига 853 минг, соатига эса 35 минг рубль топа оласиз. Бу Манчинининг ҳеч қандай бонусларсиз бўлган маоши. Шундай экан у кунига миллион рубль топиши мумкин. “Спартак” Карреранинг маошини икки баробар оширди, чунки у ўн йил тинимсиз ишлади. Футболда мураббийларни жуда ҳурмат қилишади. Лекин гуруҳ сардори бўлиш каттагина машаққат чекиш, яхши ишлаш ва фидокорликни талаб этади.

Шарҳловчи. Шарҳловчиликка ўқитишмайди, уни мустақил ўрганиш зарур, албатта агар қобилиятингиз бўлса... Василий Уткин машҳурлик ва пул топишда ўқиш тўсқинлик қилмаслиги учун олий ўқув юртини тарк этган. Александр Елагин — актер. Владимир Стогниенко — иқтисодчи. Константин Генич — собиқ футболчи. Юрий Розанов муҳандис бўлишга уриниб кўрган. Бироқ Уткин каби ўқишни ташлаган. Шарҳловчиларнинг маоши мақтанишга арзимаса-да, у қадар камбағал ҳам эмаслар. Масалан, Россиядаги гап сўзларга қараганда, қуйи даражадаги шарҳловчи ойига 800минг топади. Одатда, телешарҳловчилар ёмон эмас-у, лекин бошқаларга қараганда бироз камроқ топади.

Ҳакам. Улар турли хил бўлади. Лекин обрўли инсонлар у ерда йўқ. Бош ҳакамнинг битта ўйин учун асосий маоши — 90 минг. Бу тахмиман АПЛ ҳакамига тўланадиган нарх билан бир хил! Аммо қўшимча иши бўлмаган профессионал ҳакамлар бор. Улар йилига 38 минг фунт маош олади. Кўп мамлакатларда эса ҳакамлар кичик бизнес билан шуғилланадиган хотиннинг эрига айланиб қолишади. Балки шунинг учун, ҳеч оч қолмаслар?! Ажабо, ақлингиз бўлса, бу касбга ҳеч ҳам яқинлаша кўрманг!

Одатда футбол мухлислари бир неча турга бўлинади. Кимдир футбол ҳақида гапиришда Уткин, Черданцевга ўхшашни истаган бўлса, яна кимдир тўп ортидан қувишга ошиққан. Баъзилар эса мураббий бўлишни хоҳлаган. Бир қарашда ҳамма касб осондек туюлади. Лекин уни ичига кириб бориш, қийинчиликларга дош беришга ҳар кимнинг ҳам кучи етмайди. Аммо ҳамма яхши пул топиш ва янада яхши яшашни истайди. Қисқача қилиб айтганда, футбол шашка ўйини эмас. Унда пулнинг думидан маҳкам тутиш керак. Хўш, сиз қайси касбни эгаллашни хоҳлардингиз?

Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика