Latest news

09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  0 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  0 08:44"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчини тарк этиши мумкин  8 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  3 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  1 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  6 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  4 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  15 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0

Агар биз ҳам Олимпиадага чиққанимизда... News

Агар биз ҳам Олимпиадага чиққанимизда...

Шу кунларда барчанинг эътибори Токиода бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларига қаратилган бир пайтда футболчиларимиз иштирокини тасаввур қилиб кўрамиз.

2020 йил Таиландда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида Олимпиадага икки бор жуда яқин келдик. Чорак финалда БААни 5:1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олганимиздан сўнг Олимпиадага бир қадам қолди, яна битта ғалаба ва марра бизники дея бошладик. Бизни Токио Олимпиадасидан атиги бир қадам ажратиб турганди.

Яримс финални ют ва Олимпиадага бор. Аммо Саудия Арабистони U-23 терма жамоаси билан кечган баҳсда 0:1 ютқазиб қўйдик. Натижада Саудия финалга чиқиш билан бирга Олимпиада чиптасини ҳам нақд қилди. Лекин кўнгилни чўктиришга ҳоджат йўқ эди, чунки бизни яна бир имконият кутиб турарди.

Учинчи ўрин учун баҳсни ют ва Олимпиадага бор. Учинчи ўрин учун баҳсда Австралия олимпиячилари билан беллашиб, яна 0:1 ҳисобида ютқаздик. Шундай қилиб Осиёнинг учинчи йўлланмаси бизга эмас, Австралияга насиб этди.

Ҳозир Олимпия ўйинларининг футбол мусобақасида Осиёдан тўртта жамоа қатнашяпти: Япония (мезбон), Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Австралия. 

Гуруҳ ўйинларида иккита тур ортда қолди. Хўш, Осиё қандай натижа кўрсатяпти? Япония иккита ўйинда ғалаба қозониб (ЖАР ва Мексика) устидан ўз ҳисобига 6 очко ёзиб қўйди. Жанубий Корея илк турда Янги Зеландияга имкониятни бой берганди, кейин Руминияни 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва ҳозирча ҳисобида 3 очко бор. 

U-23 Осиё чемпионатида бизни Олимпиададан мосуво қилган Саудия Арабистони эса ҳар иккала баҳсда мағлуб бўлди. Саудияликлар дастлаб Кот-Д'Ивуарга, сўнгра Германияга имкониятни бой беришди. Натижада бу жамоа 0 очко билан охирги ўринда боряпти ва учинчи турни Бразилияга қарши шунчаки ўтказади. 

Австралия U-23 терма жамоаси аввалига Аргентинани 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, 2-турда Испанияга кичик ҳисобда имкониятни бой берди ва ҳозирча гуруҳ жадвалида 3 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Бу жамоа эртага охирги турни Мисрга қарши ўтказади.

Кўриниб турибдики, Япония гуруҳдан чиқиб бўлди, Жанубий Корея билан Австралияда имконият бор, Саудия Арабистони эса хайрлашди. Энди фараз қиламиз, агар биз ҳам Олимпиадага борганимизда қандай натижа кўрсатган бўлардик? 

Токио йўлланмаси қўлга киритилган тақдирда ё Саудия Арабистони ёки Австралия тушган гуруҳда бўлардик. U-23 Осиё чемпионати ярим финалида Саудия Арабистони мағлуб этилганида гуруҳда Кот-Д'Ивуар, Германия ва Бразилия билан, учинчи ўрин учун баҳсда ғолиб чиққанимизда Аргентина, Испания ва Миср билан ўйнардик. Умуман олганда, қайси гуруҳга тушмайлик, биз учун бу катта қадам бўларди. 

Гуруҳдан чиқа олармидик? Бир нарса дейиш қийин, лекин ҳаракат қилса бўларди. Мана, ҳозир бошқа спортчиларимиз чиқишини юрак ҳовучлаб кузатяпмиз. Футбол эса бундан кам бўлмасди. Шуниси аниқки, қачон бўлмасин Олимпиадага бориш футболимиз учун катта мактаб бўлади.

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика