Афсонавий Фарид Мондрагон фаолиятини якунлади News

Афсонавий Фарид Мондрагон фаолиятини якунлади

43 ёшли колумбиялик дарвозабон Фарид Мондрагон ЖЧ-2014дан сўнг ўз фаолиятини якунлаши ҳақида қарор қабул қилди.
Бразилиядаги мундиалда майдонга тушиб Жаҳон чемпионатларида ўйнаган энг қари дарвозабонга айланди. Японияга қарши баҳсда Мондрагон 43 ёш 3 кунлигида майдонга тушди.

Мондрагон профессионал фаолиятини 1990 йил "Депортиво Кали" клубида бошлаганди. 1998-2010 йилларда у Европада "Сарагоса", "Галатасарой" ва "Кельн" каби клубларда ўйнаган.

Колумбия терма жамоаси сафида Мондрагон 1993 йилда дебют қилганди ва жами 56 марта майдонга тушди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика