Latest news

18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  0 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  3 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  1 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  1 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  5 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  3 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  2 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  2 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  15

Афсонавий Давидс фаолиятини тугатди News

Афсонавий Давидс фаолиятини тугатди

40 ёшни қарши олган машҳур кўзойнакли чарм тўп устаси - Эдгер Давидс футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.

Бугунги кунда голландиялик футболчи Англиянинг бешинчи дивизиони вакили "Барнет" жамоасида ўйновчи мураббий ролида фаолият олиб бораётган эди. "Sky Sports"ни хабар қилишича, унинг бундай қарорга келишига чемпионатдаги ҳакамларнинг адолатсизликлари сабаб бўлган. Ярим мавсумни ўзидаёқ уч маротаба ҳакамлар томонидан қизил карточка олган Давидс "Барнет"да мураббийлик фаолиятини давом эттирадими ёки йўқ, буни ҳали маълум қилмаган.

Айтиш жоизки, "Барнет" Англия футболи тарихида ўз ўрнига эга жамоа. Бу клуб 1888 йилда Лондонда тузилган.

Бугунги ёшлар Давидс ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмаслар. Шунинг учун унинг фаолияти ҳақида қисқача ахборотни берамиз.

Давидс 1973 йилнинг 13 мартида Суринамнинг Парамарибо шаҳрида туғилган. 1991/96 йиллар давомида "Аякс" шарафини ҳимоя қилиб чемпионлар лигасида ғалаба қозонган. "Аякс"нинг олтин даврида тўп тепган ярим ҳимоячи ўз кўз ойнаги билан "Милан" (1996/1998), "Ювентус" (1998/04), "Барселона" (2004), "Интер" (2004/06), "Тоттенхэм" (2005/07), "Аякс" (2007/08), "Кристал Пэлас" (2012) ва "Барнет" (2012/13) жамоаларида фаолият юритган.

Икки карра Европа чемпионатининг бронза медаллари эгаси. Уч карра Италия чемпиони. ФИФАнинг жаҳоннинг энг кучли 100 нафар футболчилари рўйҳатидан ўрин олган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика