Latest news

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  20 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Афсонага айланган ўйин ҳақида Алишер Никимбаев хотиралари News

Афсонага айланган ўйин ҳақида Алишер Никимбаев хотиралари

Таниқли ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида 1996 йилги воқеани эслади.

"Ўзбекистон терма жамоаси биринчи марта 1996 йил Осиё Кубоги финал босқичида иштирок этган. Саралаш босқичида терма жамоамизнинг рақиблари Тожикистон ва Баҳрайн бўлиши керак эди. Бироқ Баҳрайн саралашда қатнашишдан бош тортди ва гуруҳда иккита жамоа қолди

Шу тариқа битта йўлланма тақдири Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги уй-сафар ўйинида ҳал бўлиши керак эди. Ўша пайтда Тожикистон терма жамоаси Ўзбекистонга тенгма-тенг рақобат қилар эди. 90-йилларда ушбу юрт терма жамоаси сафида дарвозабон Андрей Маннаников, ҳимоячи Ҳаким Фузайлов, ярим ҳимоячи Рашид Раҳимов, ҳужумчи Арсен Аваков каби машҳур футболчилар бор эди.

Ўзбекистон терма жамоасининг хорижда ўйнаётган бир қатор футболчиларида ватанпарварлик камлиги ҳақида гап сўзлар пайдо бўлгани учун Душанбедаги биринчи ўйинга жамоамиз Игорь Шквырин, Миржалол Қосимов, Азамат Абдураимов каби легионерларсиз борди.

Бундан ташқари ОФК мазкур баҳсга "ўйин тақдирини ҳал қилишга қодир" қозоғистонлик ҳакам Александр Кулаковни тайинлади. Шу боис илк учрашувда Тожикистон 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жавоб ўйинидан олдин Ўзбекистон терма жамоаси сафига легионерлар қайтарилди. Аммо энг оптимал таркиб билан ҳам 5:0 ҳисобидаги ғалабага эришиш жуда қийин эди. Камида омад ҳам керак эди.

Жавоб ўйини Тошкентдаги МҲСК стадионида бўлиб ўтди, сабаби ўша пайтда "Пахтакор" стадиони майсаси қайта экилаётганди.

Ўйин бошидаёқ вакилларимиз 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олишди. Афсоналарга кўра Тожикистон бош мураббийи баъзи футболчиларининг ўйинни сотаётганини сезиб қолган. Биринчи таймнинг ўзида меҳмонлар ўзгаришларни амалга оширишди. Аммо бу билан натижага таъсир қила олишмади. Асосий вақтда 4:0 ҳисоби қайд этилди. Умумий ҳисоб тенглашгач қўшимча таймлар белгиланди. 95-дақиқада Зафар Мусабоев бешинчи бор Тожикистон дарвозасига гол урди, ўша пайтда "олтин гол" қоидаси амалда эди. Шу боис ўша заҳоти учрашув якунланди ва Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Осиё Кубоги финал босқичига чиқди", - деб ёзади Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.




Ўзбекистон - Тожикистон - 5:0

19.06.1996. Тошкент. МҲСК стадиони. 15000 томошабин.
Осиё Кубоги саралаши. Жавоб ўйини. Биринчи ўйин 0:4.

Ҳакам: 
Элдор Рамазонов (Туркманистон)

Голлар: Қосимов Миржалол 4 пенальти, Андреев Сергей 8, Қосимов МИржалол 33 пенальти, Шквирин Игорь 72, Мусабоев Зафар 95.

Ўзбекистон: Бугало Павел; Давлетов Февзи (Рўзимов Улуғбек, 67); Магаметов Фарход; Қосимов Миржалол; Захаров Андрей; Мамотов Эдуард; Тиллаев Олим (Усмонхўжаев Ойбек, 58); Атоян Степан; Лебедев Сергей; Шквирин Игорь; Андреев Сергей (Мусабоев Зафар, 37)

Тожикистон: Маннаников Андрей; Фузайлов Хаким; Мамажонов Шуҳрат (Климанов Владимир, 19); Пискарев Сергей; Раҳимов Рашид; Асадуллаев Анвар; Батуренко Юрий; Алидодов Умид (Жабборов Шуҳрат, 20); Ашурмамадов Алиёр (Левченко Виталий, 29); Аваков Арсен; Шарипов Фаҳриддин

Огоҳлантиришлар: Маннаников Андрей; Фузайлов Ҳаким; Раҳимов Рашид; Батуренко Юрий; Климанов Владимир
Четлатиш: Раҳимов Рашид, 92 (2СК)


Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика