Latest news

09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  3 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  7 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  5 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  7 03:22ЕЧЛ. "Боруссия"да йирик, "Ювентус"да қийин ғалаба. "Ньюкасл" ютқазди ва бошқа натижалар  2 02:55ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  120 02:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Байер"га ютқазди. Ҳусанов 65 дақиқа ўйнади  40 00:54ЕЧЛ. "Бенфика" "Аякс"ни енгди, "Галатасарой" "Унион Сент-Жилуаз"га мағлуб бўлди  3 00:42Испания ва Аргентина Жаҳон чемпионатида ўз гуруҳларида ғалаба қозонишса, финалгача тўқнаш келишмайди. Франция ва Англия ҳам  4 00:16Слот "Ливерпул"нинг ёмон натижаларига изоҳ берди  2 23:20Равшан Муҳадов: “Андижон” охирги ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, голлар уришни билади”  2 22:59"Реал" раҳбарияти Хаби Алонсога тўлиқ ишончини сақлаб қолмоқда  3 22:37Расман: Ўзбекистон Жаҳон чемпионати қуръасида учинчи саватдан ўрин олади!  41 22:25Акмал Шораҳмедов: “Ғалабамизга ишонаман, ютадиган пайт келди”  5

Афсона ёзда "Ливерпуль"дан кетади. Жамоани сўнгги ўн йилликнинг энг қадрланмаган ҳужумчиси тарк этмоқда (мутолаа учун) News

Афсона ёзда "Ливерпуль"дан кетади. Жамоани сўнгги ўн йилликнинг энг қадрланмаган ҳужумчиси тарк этмоқда (мутолаа учун)

"Энфилд" аниқ Бобби Фирминони соғинади.

Роберто Фирмино ёзда "Ливерпуль"дан кетади. 31 ёшли бразилияликнинг шартномаси мавсум сўнггида якунига етади ва томонлар янги келишувга имзо чекишмайди. "Энфилд"ни "қизиллар"нинг ҳақиқий афсонаси тарк этади — уни мухлислар Бобби деб аташади ва у саккиз йил давомида "Ливерпуль"да бундай мақомда бўлишга тўлиқ лойиқ эди. Муболағасиз Садио Мане — Фирмино — Мо Салаҳ иштирокидаги буюк ҳужум триосидан фақатгина мисрлик қолади.

Бразилиялик "Энфилд"га Юрген Клоппдан икки ой олдин келган. Уни немисдан олдин ишлаган Брендан Рожерс харид қилганди. Бобби ўйнаган Германиянинг "Хоффенхайм" клуби ёзда 2015 йил учун яхшигина маблағ бўлган 41 миллион евро олганди, аммо ушбу битим ўзини тўлиқ оқлади. "Ливерпуль" таркибида барча мусобақаларда 353та ўйин, 107та гол ва 71та ассист — ажойиб, аммо Фирминонинг жамоадаги аҳамиятини рақамларда ҳисоблаш имконсиз. Шунчаки урилган голлар сони бу ерда иш бермайди.



Бразилиялик форвард эҳтимол Европанинг таниқли клубларида сўнгги ўн йилликда ўйнаган энг қадрланмаган футболчидир. Аммо, аниқ қадрланмаганлардан бири экани аниқ. Салаҳ доим ҳақиқий гол машинаси бўлган, Мане мунтазам равишда ҳақиқий сеҳргарликларни кўрсатган, аммо бу ерда Фирминосиз ҳеч нарса бўлмаган бўларди. Футболчи ўзининг энг яхши формасида бўшлиқни мукаммал ҳис қилган ва ажойиб таймингга эга бўлган. Бобби — ақлбоварқилмас футбол интеллектига эга тўпсиз ўйин бўйича даҳо. Айнан у "Ливерпуль"нинг юқори даражадаги прессингида асосий ўйинчилардан эди.

Клопп Фирминони жамоанинг мотори деб атаган. Бразилиялик сифатлари ва ишга бўлган муносабати билан юқори интенсивлик ва гегенпрессинг уйғунлашган футбол учун идеал мос тушарди.

Ҳозир бу кулгули туюлар, аммо 2015 йилнинг ёзида "қизиллар"нинг ўша пайтдаги босси Рожерс Фирминони харид қилишни унчалик ҳам хоҳламаган. У учун идеал вариант "Астон Вилла"дан катта гавдали Кристиан Бентеке бўлиб туюлган. Якунда иккиси ҳам олинди. Бразилиялик "Энфилд" афсонасига айланди, Бентеке эса тезда "Кристал Пэлас"га кетди, у ҳозирда АҚШда ўйнамоқда.



"Бобби фаолиятини якунлаган пайт, одамлар унинг "тўққизлик"ни қандай кўрсатгани ҳақида китоблар ёзишларига шубҳа қилмайман. Бу нарсани айнан у ихтиро қилди демаяпман, аммо Боббининг қандай ўйнаётгани наъмунадир. У бизнинг қилаётган ишини қанчалик қадрлашимизни билади ва бу энг асосийси", — деганди Клопп ўтган мавсум "Манчестер Юнайтед" (5:0) йирик ҳисобда таслим этилганидан сўнг.

Бу мушак жароҳатларига ўралашиб қолган Фирминонинг сўнгги икки йилдаги энг яхши ўйинларидан эди. У ўтган мавсум бешта турли жароҳат олди ва барча турнирларни олсак, умумий ҳисобда 26та ўйинни ўтказиб юборди. "Ливерпуль" эса тўртта совринга ҳаракат қилди ва якунда иккитасига эга чиқди, бразилиялик эса ўйинларни асосан четдан кузатди. Фарқлаш учун, Клопп "Ливерпуль"да тўлиқ илк беш мавсумини ўтказган 2016 йилдан 2021 йилгача у АПЛда атиги 10та ўйинни ўтказиб юборган.

Клуб ва ўйинчи сентябрда янги шартнома бўйича музокараларни бошлади, аммо Фирмино якунда уни имзоламасликка ва кетишга қарор қилди. The Athletic нашри таъкидлашича, ҳужумчи шунчаки ҳолатни ўзгартиришга ва янги нимадир синаб кўришни хоҳламоқда.



"Унинг қолишини хоҳлайман. Бобби бу ерда нима бўлаётганини ва у ҳақида ўйлаётганимизни билади. Мавсумнинг биринчи қисмини унчалик яхши ўтказмадик, аммо Бобби яхши ўйнаган ягона ўйинчи бўлди. У биз учун жуда муҳим, у — оғир вазиятларда боғлам бўладиган ўйинчи. Унинг футболдаги идроки билан буёғига ўйинимизни қуришимиз мумкин", — деди Клопп Фирминонинг барибир янги келишувни имзолашига умид қилиб.

Аммо, "Ливерпуль" қайта қуриш босқичида ва ёзда жамоани катта ўзгаришлар кутмоқда — ҳеч ким буни яширмаяпти. Сўнгги йил "Энфилд"да Луис Диас, Дарвин Нуньес ва Коди Гакпо пайдо бўлди. Албатта, Клоппнинг Фирмино ҳақида айтган барча гаплари кўнгилдан чиққан, аммо янги шароитларда у майдонда қанча ўйин амалиёти олиши мумкин (шунингдек ҳали Салаҳ ва Диогу Жота бор)? Жорий мавсум бразилияликда соғлик билан боғлиқ жиддий муаммо йўқ (21та ўйин, 16тасида асосий таркибда, 9та гол), аммо ёши ва кўп куч сарфланадиган ўйин ҳаракатларини ҳисобга олса, уларнинг қайтмаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ. Аммо, бразилиялик жорий мавсумда ҳам жамоага фойда келтирмоқда — у МЮ билан яқинда бўлиб ўтган ўйиннинг (7:0) 79-дақиқасида захирадан майдонга тушиди ва унга тақдим этилган вақтда гол+пасни амалга оширишга улгурди.

Бобби октябрда 32 ёшни қарши олади — ўзгаришлар учун айни вақт, кейин кеч бўлиши мумкин. Фирмино доим максимал тарзда ўзини ўйламайдиган футболчи бўлган, аммо бу ҳолатда бразилияликни тушуниш мумкин: у ўзгариш учун ўйинчи бўлишга эмас, лойиҳанинг марказида бўлишга лойиқ.



Ҳа, бразилияликка аталган қўшиқ ҳам етишмайди — у жуда чиройли ва оҳангдор чиққан.

"Клоп сизнинг ниманидир билишингизни хоҳлайди,

Бобби Фирмино — дунёдаги энг зўр ҳужумчи,

Бизнинг тўққизинчи рақам,

Унга тўпни беринг ва у ҳар сафар гол уради,

Ҳа, сеньор,

Боббига тўпни узатинг ва у уради".




Sport-express.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика