Latest news

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  2 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  14 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  402 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

AFC Annual Awards-2015. Осиёда йилнинг энг яхшилари аниқланди News

AFC Annual Awards-2015. Осиёда йилнинг энг яхшилари аниқланди

Бугун, 29 ноябрь куни Нью Деҳли шаҳрида Осиё Футбол Конфедерацияси йилнинг энг яхшиларини тақдирлади.
Тақдирлаш маросими Тошкент вақти билан соат 18:15да бошланади. Ушбу саҳифа орқали барча номинациялар ғолибларини биринчилардан бўлиб кузатиб бориш мумкин бўлди.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



БАА терма жамоаси етакчилари Умар Абдулраҳмон ва Аҳмад Ҳалил энг яхши футболчи бўлиш учун номзод бўлиб туришибди.

Тақдирлаш маросими бошланди. Одатга кўра тадбир мезбон давлат миллий рақс ва қўшиқлари билан бошланди... Ҳиндча қўшиққа чиройликкина қизлар рақсга тушишмоқда



Тадбир бошловчилари саҳнага чиқиб маросимни очиб деб эълон қилишди.



Ҳиндистон ФФ президенти Прафул Пател нутқ сўзламоқда.



Навбат ОФК президенти Шайх Салмон бин Халифага. Баҳрайнлик президент ўз фикрларини билдирмоқда.



1. "Осиё олмоси" соврини Саудия Арабистонилик Абдуллоҳ Холид Ал Дабалга топширилди.



2. Осиё Орзуси соврини - Япония Футбол Ассоциациясига топширилди. Қолган даъвогарлар - Хитой ФА ва Вьетнам ФФ.

3. Энг яхши федерация номинациясида учта ғолиб аниқланди:


Ривожланган - Япония Футбол Ассоциацияси. Қолган номзодлар Австралия Футбол Федерацияси ва Эрон Футбол Федерацияси


Ривожланаётган - Гонконг Футбол Ассоциацияси. Қолган номзодлар Тожикистон ФФ ва Вьетнам ФФ


Ривожланишга интилаётган - Бангладеш Футбол Федерацияси. Қолган номзодлар Бутан ФФ ва Бруней ФА

Маросимда мусиқий танаффус. Яна ҳиндча рақс

4. Эркаклар ўртасида йилнинг энг яхши терма жамоаси соврини Австралия миллий терма жамоасига топширилди. Қолган номзодлар Жанубий Корея миллий терма жамоаси ва Ўзбекистон U-20.

5. Аёллар ўртасида йилнинг энг яхши терма жамоаси соврини Япония аёллар миллий терма жамоасига насиб қилди. Қолган номзодлар Япония U-19 ва КХДР U-16.

6. Йилнинг энг яхши мураббийи ғолиблар:



Эркаклар - Анге Постекоглу (Австралия). Қолган номзодлар Норио Сасаки (Япония) ва Маҳли Али (БАА).

Аёллар - Асако Такакура (Япония). Қолган номзодлар Гао Хонг (Хитой) ва Нуенгрутаи Статхонгвиан (Таиланд)

Оммавий футболни ривожлантириш бўйича соврин
Ривожланган - Япония. Қолган номзодлар Эрон ва ЎЗБЕКИСТОН.

Ривожланаётган - Вьетнам. Қолган номзодлар Иордания ва Фаластин.

Ривожланишга интилаётган - Бруней. Қолган номзодлар Қирғизистон ва Шри Ланка.



Йилнинг энг яхши ёш футболчиси соврини Достонбек Ҳамдамовга насиб қилди. Қолган номзодлар: Элдор Шомуродов (Ўзбекистон) ва Забиҳилло Ўринбоев (Ўзбекистон)

Йилнинг энг яхши ёш футболчиси аёллар - Рикако Кобаяши (Япония). Қолган номзодлар Ри Хае Йон (КХДР) ва Ри Хянг Сим (КХДР).

Фэйр-плей соврини - Япония ФА. Қолган номзодлар Хитой ФА ва Жанубий Корея ФА.

Йилнинг энг яхши клуби - “Гуанчжоу Эвергранд”(Хитой). Қолган номзодлар “Жоҳор Дарул Таъзим”(Малайзия) ва “Ал Аҳли”(БАА)

Йилнинг энг яхши футзал жамоаси - “Тасисат Дарёи” (Эрон). Қолган номзодлар “Қадсия”(Қувайт) ва “Таи Сон Нам” (Вьетнам)

Йилнинг энг яхши футзалчиси - Воҳид Шамсайи (Эрон). Қолган номзодлар Ҳасан Зода Али Асгар (Эрон) ва Муҳаммад Носир Сафари (Ироқ)

Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси - Рикардо Гоуларт (Бразилия). Қолган номзодлар Эвертон Рибейро (Бразилия) ва Хуан Карлос Родригес Беленкосо (Испания)

Бошқа қитъада ўйнайдиган осиёлик энг яхши футболчи - Сон Хен Мин (Жанубий Корея). Қолган номзодлар Массимо Луонго (Австралия) ва Ки Сунг Йон (Жанубий Корея)

Йилнинг энг яхши ҳакамлар бригадаси - Фаҳад Ал Мирдаси (Саудия Арабистони), Абдуллоҳ Ал Шалвай (Саудия Арабистони) ва Абу Бакар Ал Амри (Уммон)

Йилнинг энг яхши футболчиси - Аҳмад Ҳалил (БАА). Қолган номзодлар Зенг Зи (Хитой) ва Умар Абдулраҳмон (БАА).





Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика