Latest news

00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  12 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3

Аднан Ораховац: "Майдонда боримизни берамиз" News

Аднан Ораховац: "Майдонда боримизни берамиз"

"Пахтакор" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашувдан олдин "Пахтакор"нинг черногориялик ҳимоячиси Аднан Ораховац ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

"Шерлар" айни пайтда тиғиз тақвим остида ўйинлар ўтказишмоқда. Қўқонликлар билан беллашувга тайёргарлик хусусида Аднан қуйидагича жавоб қайтарди:

- Ҳар бир баҳсга имкони борича жиддий ёндошамиз. Чунки ҳеч бир беллашув осон ўтмайди. Биз рақибнинг турли ҳаракатлари туширилган лавҳаларни томоша қилдик. Шу асосда уларнинг ўзига хос жиҳатларини билиб боряпмиз. Машғулотларга барча масъулият билан қарайди.

"Қўқон-1912" жамоаси тўғрисида нималарни билиши ҳақида берилган саволга Ораховацнинг жавоби шундай бўлди:
- Бу жамоага қарши ўтган йили икки марта ўйнадик. Сафардаги беллашувда улар бизга етарлича муаммо туғдиришган ва дуранг қайд этгандик. Тошкентда эса бу жамоани таслим этганмиз. Рақиб таркибида бир қатор янги футболчилар ва мураббий борлигини яхши биламиз. Ҳар бир мураббий ўзи маъқул билган ўйин услубини юзага келтиришга интилади. Бу жамоа бор имконияти билан ўйнашига шубҳа йўқ. Ўз навбатида биз ҳам ғалаба қозониш учун майдонда боримизни берамиз. Кескин кечадиган баҳсга тайёрмиз.

"Пахтакор" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашув 11 март, жума куни соат 17:30да "Пахтакор" стадионида бошланишини эслатиб ўтамиз.

"Пахтакор" матбуот хизмати

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика